Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЎтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида илк маротаба «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Халқимиз кўп йиллар мобайнида афв этиш қўлланганининг деярли гувоҳи бўлмаган.
Мазкур ҳужжат билан 2 минг 700 нафар маҳкум, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароит туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар оиласига ва жамиятга қайтди.
2018 йил 8 майда «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Президент фармони имзоланди. Шу муносабат билан 2009 йил 13 мартда қабул қилинган шу номдаги Низом ўз кучини йўқотди.
Хўш, янги таҳрирда қабул қилинган Низом билан эскисининг фарқи қандай?
Афв этиш ҳақида илтимосномани киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхати бирмунча аниқлаштирилди.
Эски Низомда «Афв этиш ҳақидаги илтимоснома, қоида тариқасида, судланган шахс томонидан ёзма шаклда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига берилади», деб белгиланган эди. Янги Низомда эса, ушбу илтимоснома судланган ёки жазони ўтаб чиққан шахс, шунингдек, қонун томонидан илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс (орган) томонидан киритилиши мумкин эканлиги белгиланган.
Шунингдек, илтимоснома бошқа шахс (орган) томонидан берилганда афв этилиши сўралаётган шахснинг ёзма розилиги бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича Комиссиянинг таркибига кимлар кириши аниқ кўрсатиб берилди.
Янги Низомга асосан, ушбу Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, шунингдек, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда «Нуроний» жамғармаси вакилларидан иборат бўлади.
Шунингдек, Комиссия таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари ҳамда бошқа шахслар ҳам жалб этилиши мумкин.
Афв этиш ҳақидаги илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар сони ортди. Жумладан, илтимосномани дастлабки тарзда кўриб чиқувчи Президент ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича Комиссия секторига илтимоснома билан бирга юбориладиган ҳужжатлар рўйхатига жазони ижро этувчи муассасанинг маъмурияти томонидан тасдиқланган маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси қўшилди.
Янги Низомга мувофиқ афв этиш Президент томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
— асосий ва ўталмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этиш;
— жазодан шартли озод қилиш;
— умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ёки ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қисмини енгилроқ жазога алмаштириш;
— судланганликни олиб ташлаш.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил