Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБугун бозорларимиз тўкин-сочин. Исталган маҳсулотни топасиз. Бироқ...
«Элга хизмат» расталарида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи назоратга олингани аҳоли учун бирмунча енгиллик яратмоқда. Улар тадбиркор растаси ҳамда супермаркетга нисбатан арзон. Аммо сифатига келсак, қатор саволлар туғилади.
Хуллас, сал бўлса-да, пулни тежай деб «Элга хизмат»дан уч килограмм гўшт харид қилдим. Бир килосини 24 минг сўмдан. Уйга келиб солиштириш учун гўштини алоҳида ажратганимда, қарийб 1,5 килограмми суяк бўлиб чиқди. Эссиз, 7-8 мингдан қочмаганимда тузукроқ гўшт олган бўлардим, деб роса афсусландим.
Ҳайрон қоласан киши: нархни арзонлаштириб, бунақанги кўзбўямачилик қилишдан халққа нима наф? Ахир, бу одамлар ишончини суиистеъмол қилиш эмасми?..
Бир гал картошка олгани пойтахтимизнинг «Эски жўва» деҳқон бозоридаги «Элга хизмат»да навбатга турдим. Одам кўп, ҳамма сабр билан кутяпти. Шу пайт бир аёл келиб, бирор кишининг рухсатисиз бир неча қоп картошкани аравага орттириб, олиб кетди. Олдиндан келишилган шекилли. Бошқаларга эса сотувчи беш килограммдан ортиқ картошка бермаяпти. Одамлар эътирози, норозилигига пинагини ҳам бузмади.
Афсуски, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида очилган «Элга хизмат» чиндан ҳам элга эмас, кимнингдир чўнтагига хизмат қилаётганга ўхшайди.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил