Экология      Бош саҳифа

Wi-Fi қачон ҳамма жойда бўлади?

Бугун ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар бир ишимиз телефон, интернет, умуман алоқа воситалари билан чамбарчас боғлиқ.

Wi-Fi қачон ҳамма жойда бўлади?

Айни пайтда соҳага оид янгиликлар, деярли ҳар куни дуч келадиган саволларга жавоблар барчани қизиқтириши табиий.     

Муштарийларимизнинг интернетга уланиш нархи, интернет тезлиги, видеотелефон, Wi-Fi каналларини тутиш ва бошқа шу каби саволларига жавоб олиш мақсадида миллий операторимиз — «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Бизнесни ривожлантириш маркази» филиали директори Беҳзод АРСЛОНОВга мурожаат қилдик. — Ўтган йилларда мамлакатимиз интернет провайдерлари учун халқаро интернет каналлари нархи бир неча марта туширилди. Аммо аксарият провайдерларга уланиш ва интернетдан фойдаланиш хизмати учун нархлар ҳамон ўзгармай қолмоқда. Бунинг сабаби нима?

— Интернет хизмати таннархини шакллантиришда халқаро интернет каналлари учун тўлов харажатларидан ташқари, телекоммуникация тармоқлари ва интернет хизматлари кўрсатувчи ускуналарни сақлаш бўйича экс­плуатация сарф-харажатлари, яъни мутахассислар иш ҳақи, амортизация ажратмалари, бюджетга солиқ ва мажбурий тўловлар, коммунал хизматлар, тармоқни ривожлантириш кабилар ҳам ҳисобга олинади. Ўз навбатида, мазкур харажатлар мунтазам ошиб бормоқда. Шунинг учун халқаро интернет каналлари нархи туширилгани билан, интернет хизматлари учун тарифларни мутаносиб равишда пасайтириш имкони мавжуд эмас.

— Видеотелефон хизмати нима? У ҳақда маълумот берсангиз.

— Видеотелефон — абонентга Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сўзлашувдан ташқари, суҳбатдошларни кўриш имконини ҳам берадиган хизмат. Ундан фойдаланиш учун махсус видеотелефон аппаратини харид қилиш керак. Видеотелефон хизмати учун тариф режалари ва нархлари 2015 йил 1 июлидан амалга киритилган.

 — Таҳририятимизга Тошкент вилоятидан Сайфулло Эшбўриев шундай савол билан мурожаат қилган: «Уйимдаги компьютерга интернет уламоқчиман. Танишларим бунинг учун  модем орқали уланишни тавсия этяпти. Шундай йўл тутсам бўладими? Умуман, интернетга қандай уланган афзал?»

— Интернет тармоғида энг муҳим қулайлик — тезлик. Яқин-яқингача оммавий тарзда фойдаланилган Dial-up модеми ёрдамида интернетга уланиш ўз вақтида бир қатор қулайликларга эга бўлган. Шахсий компьютер мазкур Dial-up модеми орқали уй телефонларини глобал тармоққа улаган.

2000 йиллардан бошлаб интернетга уланишнинг кейинги қулай технологияси — ADSL (асимметрик рақамли абонент линияси) татбиқ этилди. ADSL модем орқали интернет тармоғига уланганда, телефонимиз банд бўлмайди. Бунда ҳам интернет, ҳам телефон ишлайверади. Ушбу технология ёрдамида сониясига 24 мбит/с гача маълумот олиш имкони  мавжуд.

Бугун FTTх технологияси ёки оптик алоқа тармоғи орқали сониясига 100 ёки ундан ортиқ мегабит маълумот олиш мумкин. Ҳозир кўп қаватли уйларда ўрнатилаётган кенг полосали телекоммуникация хизмати қурилмалари тезкор ахборот узатиш, интернет телеканалларни томоша қилиш, масофавий таълим олиш, узоқдаги қадрдонлар билан ёнингиздагидек суҳбатлашиш имконини  бермоқда. FTTx технологияси, яъни кенг полосали телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ахборот алмашинишда тезкорликка эришишнинг энг сўнгги ютуқларидан.

FTTx (инглизча «fiber to the x») муайян жойгача оптик толали алоқа линияси деган маънони англатади. Айни пайтда мамлакатимизда деярли барча магистрал, ҳудуд ичи ва станциялараро алоқада оптик толали линиялар қўлланилмоқда. Унинг асосий афзаллиги — кенг полосали, юқори тезликда трафик узатади, ташқи электромагнит таъсирларга таъсирчанлиги кам.

Масалан, мис алоқа кабели 2,5 мегабит маълумот узатса, оптик алоқа бир сонияда бир террабит ёки бир миллион мегабит маълумот узатади. Яъни самарадорлик 500 минг маротаба кўп.

— Интернетда баъзан дунёқарашни кенгайтирадиган сайтларнинг ҳаммаси ҳам очилмайди. Бунда бирон чеклов борми?

— «Ўзбектелеком» интернет тармоғида алоҳида сегментларнинг ишлаши ва ундан фойдаланиш  бўйича жавобгар эмас.

— Навоий вилояти Томди туманидан Нурлибек Қубаев шундай савол бермоқда: «Uzmobile» мобиль тармоғи фақат Тошкент ва Тошкент вилоятида амал қилади. Уни бутун республика бўйича жорий этиш режалаштирилганми?».

— «Ўзбектелеком» компанияси «Uzmobile» филиали 2015 йилдан GSM тармоғида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисини ишончли алоқа билан таъминлаб келяпти. Қисқа вақт ичида бу тармоқ абонентларига ҳар хил тариф режалари, қулай интернет-пакетларини таклиф қилиб, офислар ва дилерлик таянч нуқталарида мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Техник мутахассисларимиз GSM тармоғида сифатли алоқа кўрсатишга мўлжалланган юзлаб янги база станцияларни ўрнатиб келмоқда.

Тармоқни ривожлантириш ишлари доимий равишда ва режа асосида амалга оширилади. Хусусан, Президентимизнинг 2014 йил 12 февралдаги «Мобиль алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, UZMOBILE GSM тармоғи 2015 йил 1 декабрдан барча вилоят марказларида ишга туширилган. 2017 йил охиригача республиканинг барча жойи шу тармоқ билан қамраб олинади.

— Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан Аҳмаджон Бўронов йўллаган савол: «Тошкентга борсак, Wi-Fi ишлаяпти. Бошқа вилоятларда ҳам ушбу тизимни кенгайтириш кўзда тутилганми?».

— Республикада кенг полосали симсиз маълумотлар узатиш тармоқларини Wi-Fi технологияси асосида ривожлантириш бўйича 2015 йилда Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги аэропорт, темир йўл вокзали, меҳмонхона ва бошқа сайёҳлик объектларида Wi-Fi зоналар ташкил этиш белгиланган эди.  Ҳозиргача жами 24  объектда қурилмалар ўрнатилди ва тўлов тизими компаниямизнинг савдо офисларида амалга оширилмоқда.

2016 йилда  Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги яна 40  объектда Wi-Fi зоналар ташкил этилади.

— Тошкент вилояти Қибрай туманидан Жаҳонгир Йўллиев сўрамоқда: «Веб-сайтимни хакерлик ҳужумидан ҳимоя қилиш учун нималарга эътибор беришим керак? Буни мутахассис ёрдамисиз, мустақил ҳал эта оламанми?».

— Бунинг учун веб-сайт жойлашган серверларнинг операцион тизимидан бошлаб, уларда жойлашган дастурий воситалар, маълумотлар базалари ва бошқа тизимлар ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳимояланган бўлиши лозимлигига эътибор қаратиш зарур. Мазкур ҳолатда ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассиснинг жалб этилиши мақсадга мувофиқ.

Турли вирус ёки зарарли кодлар билан шикастланган веб-сайтларга кирганда фойдаланувчиларнинг шахсий компьютерига зарар етмаслиги учун  антивирус дастурини ўрнатишни тавсия этамиз. Бунда ахборот хавфсизлиги бўйича бошланғич билим ва малакага эга бўлиш етарли.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият –  табиатга  муносабатимизни

Экологик маданият – табиатга муносабатимизни

🕔08:59, 08.09.2025 ✔14

Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган давр­да аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқароларда экологик онгни шакллантириш бўйича муҳим стратегик ҳужжат сифатида миллий сиёсатимизнинг янги босқичини бошлаб берди.

Батафсил
Магнит  бўронлари:  чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

Магнит бўронлари: чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

🕔08:56, 08.09.2025 ✔16

Сўнгги йилларда инсон саломатлигига таъсир этувчи ташқи омиллар қаторида магнит бўронлари тобора кўпроқ тилга олина бошлади. Илгари фақат астрономик тадқиқотларда учрайдиган бу тушунча, энди деярли ҳар бир инсоннинг кундалик сўзлашувида мавжуд. Аслида магнит бўронлари қандай пайдо бўлади ва инсонлар саломатлигига қандай таъсир кўрсатади? Магнит бўронлари таъсиридан кимлар кўпроқ зарар кўради?

Батафсил
Конимехдаги амалий ҳаракатлар  эзгу мақсадларга  хизмат қилмоқда

Конимехдаги амалий ҳаракатлар эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда

🕔17:35, 29.08.2025 ✔37

Аҳолининг экологик дунёқараши, ресурслардан оқилона фойдаланиш маданияти юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор йўналишлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар