Саломатлик      Бош саҳифа

Жило ва майинлик бағишлайди

Қуруқ соч, асосан, ички аъзолардаги хасталиклар ёки нотўғри парвариш туфайлидир. Уни тез-тез ювиш, терига мос бўлмаган шампундан фойдаланиш, иссиқ ҳароратда қуритиш, кимёвий бўёқларда бўяш ва нотўғри овқатланиш ҳам сочни заифлаштириб қўйиши мумкин.

Жило ва майинлик бағишлайди

Қуруқ сочларни парваришлашда турли ниқоблардан фойдаланиш яхши самара беради. Ниқоб таркибида толаларни намлантирувчи, озиқлантирувчи моддалар бўлиши айни муддао. Бундай ниқобларни уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. Улар соч толаларининг мустаҳкамлигини ошириб, қуруқ сочларга майинликни қайтаради.

Сутли ниқоб

Уни тайёрлаш учун ярим пиёла кефир ёки ачитилган сут ва бир чойқошиқ зайтун ёғи керак бўлади. Маҳсулотлар тоза идишга солиб аралаштирилади. Сўнг сочнинг тери қисмига суртиб чиқилади. Ниқоб ярим соат давомида бошда ушлаб турилади, кейин илиқ сувда ювилади. Агар ниқоб шампунь билан ювилса, унинг ҳеч қандай фойдаси сезилмайди. Орадан бир ёки икки кун ўтганидан сўнггина шампунь ишлатиш мумкин.

Бу ниқобни ҳафтада бир бор қўллаш тавсия этилади.

Қатиқли ниқоб

Қатиқ сочни керакли моддалар билан таъминлаб, унга ўзгача жило ва майинлик бағишлайди. Бунинг учун сочнинг узунлиги ва қалинлиги ҳисобга олинади. Қатиқ бош терисига уқалаш усули билан яхшилаб сурилади. Сўнг табиий матоли рўмол билан ўраб, ярим соат ушлаб турилади. Кейин шампунь ишлатмасдан илиқ сувда ювилади.

Унутманг, табиий маҳсулотлардан тайёрланган ниқоблар қиммат кимёвий воситаларнинг ўрнини бемалол боса олади. 

 

Озода ВАЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар