Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилАрхеология ўта мураккаб соҳа. Бу касб эгаси фидойи бўлиши керак. Қадимшуносларнинг кўп вақти олис чўлу биёбонлар, бепоён қир-адирларда ўтади. Замин бағридан қадимий ашёни кавлаб олгунича яхшигина тер тўкишига тўғри келади. Топилмани турли текширувлардан ўтказади, олинган маълумотларни жамлайди, таққослайди ва илмий хулосага келади. Сўнг бирор музейга туҳфа этади.
Нодир буюмларни топилиши биланоқ музейга экспонат сифатида қўйиб бўлмаслигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Унга олдин ишлов бериш, тозалаш, таъмирлаш, ямаш, реставрация қилиш талаб этилади. Бу ишни, албатта, етарли билим ва тажрибага эга мутахассис бажаради. Очиғи, бундай мутахассис мамлакатимизнинг барча музейларига керак. Лекин бу касб эгаси ҳозирда анқонинг уруғи.
Хўш, нима қилиш керак? Фикримча, музейлардаги осори-атиқаларни реставрация қиладиган мутахассисларни тайёрлашга киришиш лозим. Бу иш қанча тез амалга оширилса, шунча яхши. Бунда олий ўқув юртларига соҳа учун зарур мутахассис етиштириб бериш талаби ҳам қўйилиши керак, албатта.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил