Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЖисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжатга кўра, эндиликда пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2018 йил 1 июндан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига:
1 дал сотилган пиво ҳажмидан — 2000 сўм,
1 дал сотилган ароқ ҳажмидан — 5000 сўм,
1 минг дона сотилган сигаретадан — 1000 сўм тўлаб борадилар.
Ушбу тўловлар ҳар ой якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар тўланиши тартиби жорий этилди.
Шунингдек, ушбу йиғимлар фойда солиғи солиқ солинадиган базани аниқлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чегирилади.
Маълумот учун: 1 дал — 1 декалитр, яъни 10 литрга тенг.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил