Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Сен хиёнатчимисан?»

Фарзандингиз олий ўқув юртига ҳужжат топширяптими? Хўш, қайси бирига? Буни ким хоҳлади, сизми ёки унинг ўзи?

«Сен хиёнатчимисан?»

Эндигина мактабни битириб, институтга кирмоқчи бўлган пайтим эди. Устозимиз барчамиздан орзуларимизни бирма-бир сўраб чиқди. Гал менга келди.

— Сиздек ўқитувчи бўлгим келарди... — дедим.

— Нега «келарди» деяпсан? —  деди устоз.

Ўқитувчи бўлишимга ота-онам қарши эканини тушунтирган бўлдим. Шунда устозим:

— Сен хиёнатчимисан? — деди жиддий оҳангда.

Нима дейишимни билмай, худди ўғрилик устида қўлга тушган киссавурдай довдираб қолдим. Қолганлар ҳам анграйиб, ҳайрон бўлиб турибди. Ахир, бундай сўзларни фақат киноларда — телевизорда эшитардик-да! Устоз бироз сукут сақлагач:

— Сен хиёнатни қандай тушунасан? Ватанга хиёнат, оилага хиёнат, дўстга хиёнат — гуноҳи оғир қилмишлардан ҳисобланади. Сеники эса, ўзингга — келажагингга хиёнат! Майли, ота-онанг айтган бошқа касбни ҳам эгалладинг, дейлик. Ўшанда касбингни севиб, фидойи бўла оласанми? — деди.

Устознинг гаплари юкини кўтара олмадим. У кишининг биргина «хиёнатчимисан?» деган сўроғи вужудимда ҳали мудраб ётган ўз «мен»имни уйғотиб юборгандай бўлди.

Кейин ота-онамга шу воқеани айтиб бердим. Узоқ ўйланиб қолишди. Мен эса, шунчаки ўқитувчи бўламан демадим, қатъият билан буни амалда кўрсатиб беришга уриндим. Шундагина улар мени тушуниб, қўллаб-қувватлашди.

Одам ўз касбини севса, иқтидорини ўстириб, ундан илҳом, завқ ола билади. Соҳасининг фидойисига айланади!

Бир неча йиллардан бери ёш авлодга тасвирий санъатдан дарс бераман. Ўқувчиларимнинг дарсга бўлган қизиқиши мени ўз устимда янада кўпроқ ишлашимга, янгидан-янги режалар тузиб, ғоятда фаол бўлишимга ундайди. Мен учун синфдаги ўттиз қора кўзнинг бари бўлғуси буюк мусаввир, даҳо… Уларга шундай муносабатда бўламан. Биргина «Устоз, яхши чизибманми?» деган сўзидан илҳомланаман.

Синфимдаги бир ўқувчини кўпдан бери кузатаман. Мўйқаламни қўлда тутишига қараб ҳам иқтидорини шундоқ сезасиз. Дарс жараёнида чизиладиган оддийгина расмни ҳам худди етук рассомлардек хаёлида пишитиб, кейин қоғозда акс эттиради. Кўпчилик дарсда аъло баҳо олиш, бошқалардан ўзиб кетиш учун кўр-кўрона ҳаракат қилиб, шошиб ишлайди. У эса, вазифани кейинги дарсда топширишга рухсат сўраб, илтимос қилади. Янги санъат асарини кўз олдимга келтираман-да, кутаман — рози бўламан. 

Шу бола денг, бир куни дарсга уйида чизган расмларини олиб келибди. Томоша қилиб, қувониб кетдим: унча-мунча номи чиққан рассом асарларидан қолишмайди!

— Алишер, келажакда сендан зўр рассом чиқади, — дедим уни руҳлантириш учун устозларимнинг усулини қўллаб.

У эса бошини ерга эгди:

— Рассом бўлолмайман, — деди. — Мени дўхтирликка ўқитишмоқчи...

— Шифокорлик яхши касб, аммо ўзинг қизиқасанми? — дедим шогирдимнинг кўзидаги маъюсликдан эзилиб.

— Йўқ... Лекин дадам шуни хоҳлаяпти. Менинг давомчим бўласан, деяпти.

— Ўзинг ким бўлишни хоҳлайсан?

Саволимни эшитиб, кўзи порлаб кетди. Мен кутган жавобдан ўзгаси бўлиши мумкин эмас эди унда. 

Ҳа... қаршимда худди ўзимники сингари тақдирга дуч келиб, қалб амри ва ота-она талаби чорраҳасида иккиланиб, боши қотиб турган ёш истеъдод омонатгина турарди...

Ўша ҳолатни эсласам, бир гап ҳадеб миямда айланаверади: биз катталар болаларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаймиз. Еру кўкка ишонмаймиз. Бироқ вақти келиб, уларнинг орзу-умидларига, келажагига ўзимиз хиёнат қилаётганимизни англаб етмаймиз. Ҳаётда кўп кузатадиганимиз — беҳафсала, ўз касбини севмайдиган, масъулиятсиз, бир сўз билан айтганда, «яроқсиз» ходимлар кўпаяётгани сабабини, эҳтимол, узоқдан излашимиз шарт эмасдир. Назаримда, ҳар бир нўноқнинг ортида, тақдирида кимдир «хиёнатчи»: ё ота-онаси, ё яқинлари. Балки, у сизу биздирмиз... 

Сиз қандай фикрдасиз, азиз муштарий?

 

Дурдона ЎСАРОВА,

Сергели туманидаги 300-ихтисослашган мактабнинг  тасвирий санъат ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 270    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар