Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Хўш, таътилни қандай ўтказяпсиз?

Мана, мактабларда яна бир ўқув йили тугаб, таътил ҳам бошланди. Хўш, болалар таътилда нималар билан банд бўлади? Улар билан ёз давомида ким шуғулланади?

Фарзандининг тарбиясини бутунлай мактабга ташлаб қўйган ота-оналар бор орамизда. Бир нима десангиз, «Ана, мактаб бор-ку, улар нима қилади? Давлатдан ойлик олишяпти», деб бўйнидан оғир масъулиятни соқит қилишади. Афсуски, ҳозир ҳафсала топмаётган фарзандларга эътиборсизлик масаласи, вақт ўтиши билан ота-онага анча қимматга тушади.

Баъзан «фарзандим ҳозир ўтиш даврида, унга қаттиқ гапирсам бўлмайди» деб назоратни аста-секин қўлдан чиқарамиз. Оддий мисол: қизингизга истаган кўйлагини олиб бермасангиз, сиз билан гаплашмай, овқатланмай қўяди. Сиз эса вазиятни чигаллаштирмаслик учун хоҳишига кўнасиз. Буни кўрган қизингиз: «шундай қилсам, гапим ўтар экан», деб бу ҳолатни одат қилади. Бора-бора бу ҳол «айтгани айтган, дегани деган»га олиб боради. Айтганини қилдириб ўрганган бола нима қилиб бўлса ҳам мақсадига етишишга уринади.  Хуллас, ўсмирлик даврида фарзандимизга жиддий эътибор қаратмас эканмиз, вақт ўтиши билан бу бизнинг кечириб бўлмас катта хатомизга айланади. Бу хато йиллар мобайнида қўлга кирган тикандек кўринмайди, аммо  ботиб, оғриқ бериб тураверади.

Кореяликлар билан менталитетларимиз ҳар хил, аммо уларнинг бола тарбиясидаги айрим кўникмалари улги олишга арзирлик. Улар ўн икки  ёшгача фарзандини меҳнатга ўргатиб, ундан кейин дўстларча муносабат ўрнатар экан. Биз-чи? Уч ёшли бола беъмани гапларни айтиб сўкса, қўй дейиш ўрнига «тойчоғим, яна такрорла-чи? Ана, акангни битта сўк», деймиз. Тўғрими? Ёки энди тил чиқарган бола йиғламаслиги учун қўлига телефон бериб қўямиз. Мана сизга тарбия! Энди сиз у боланинг балоғат ёшини бир тасаввур қилинг-а! Ҳаётимизда ана шундай рад этиб бўлмайдиган аччиқ ҳақиқатлар бор.

Имтиҳонларни-ку майли, бир амалладик. Ё топширдик, ё давомат учун кирдик. Муҳими, уч ой таътил масаласи. Энг асосийси ҳам шу аслида. Кимдир фарзандини қишлоққа — бобосиникига, яна кимдир оромгоҳларга юбораман, деб бу саволга ҳозиржавоблик қилиши мумкин. Аммо оромгоҳ тўқсон кун эмаски, яна масъулиятни бўйнимиздан соқит қилсак. «Тўққиз ой ўқиб чарчади, мияси дам олсин», деймиз гоҳида. Бугунги кун ўқувчиларининг ўқишга енгил-елпи қараётганини кўрганда астойдил хафа бўлиб, уч ой тугул, бир ҳафта дам олиш ҳам уларга зарурмасдай туюлади. Лекин давлатимиз уларнинг руҳиятини, миясидаги чарчоқларни инобатга олиб, ҳар бир чоракда ҳамда ўқув йили якунида таътил беради.

Хўш, бундай таътиллардан қандай қилиб унумли фойдаланиш мумкин?

Бугун таътилда бўш қолган фарзандларингизга китоб беринг ва назоратини ўзингиз қилинг. Гоҳида ота-оналарнинг ўзлари ишларини баҳона қилиб, фарзандларига вақт ажратишга ҳафсала қилишмайди. Балки, бу кимгадир эриш туюлар, аммо бунинг меваси ширин бўлади. Ишонинг. Майли, кўчада юрсин, ўйнасин, бола барибир бола-да. Куннинг эрталабки соатларини билим олиш билан банд қилиш яхши натижа беради. Ўқув фанларини чуқурроқ ўзлаштиришга ҳаракат қилиш, тил ўрганиш, тўгаракларга бориш баробарида ҳар куни бадиий адабиётлар мутолааси учун алоҳида вақт ажратсин. Ўқишни хоҳламаса, ота-она уни рағбатлантириш, қизиқтириш йўлига ўтиши керак. Ахир, сиз буни яхши биласиз. Мана кўрасиз,  таътил мароқли ва унумли ўтади.

 

Гўзал ҒАЙРАТОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 270    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар