Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилҲарбий хизматчиларнинг фарзандлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларига қўшимча квота асосида қабул қилинади.
Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ҳақда белгиланган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Қуролли Кучлар ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзолари учун берилаётган имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Ажратилган квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижаси бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.
Тавсияномалар олий таълим муассасаларига бир марта кириш учун 3 йилдан ошмайдиган муддатга берилади. 2018-2019 ўқув йили учун Мудофаа вазирлигига 390, Ички ишлар вазирлигига 89, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 27, Давлат хавфсизлик хизматига 266, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 9, Миллий гвардияга 89 ўрин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хавфсизлик хизматига 18 ўрин квота ажратилган.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил