Иқлим      Бош саҳифа

Жуннати — бир қоп тош жун

Қўй-қўзи, эчки-улоқлар ҳам тошга айланган.

Жуннати — бир қоп тош жун

«Хатирчи-Зарафшон» катта трассасидан ўнгга бурилиб, баланд-баланд теракзорлар билан ўралган уч-тўрт қишлоқдан ўтилгач, Кўксарой ҳудудига қарашли ерлар бошланади. Бу гўшанинг юқори қисмидаги тоғда Жуннати, деган жой бор. Оқтовнинг ғарбий адоғидаги Жуннати чўққиси, халқ орасидаги ривоятларга қараганда, Хизр бобонинг дуоси билан пайдо бўлган, дейишади. Агар синчиклаб қаралса, чиндан ҳам, қаққайган Жуннати чўққиси тўлдирилган қоп шаклини эслатади. Мазкур чўққи пойидаги катта-кичик тошлар эса, қўй-қўзилар шаклида эканини кўриб, табиатнинг беқиёс мўъжизасига тан берасиз. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳақиқатдан ҳам, бу чўққи жун билан тўлдирилган қоп эмиш! Эл орасида оғиздан-оғизга ўтиб юрувчи шундай ривоятлар бор.

 ...Қадимда Оқтов этагида чор-атрофга фавқулодда хасислиги билан танилган бир бой ўтган экан. Унинг сон-саноқсиз қўй-қўзиси, эчки-улоғи, туя-йилқилари бўла туриб, уйига ямоқли шолча тўшалган экан. Хасис бой ҳузурига ёрдам сўраб келганлар ҳам қуруқдан-қуруқ қайтиб кетаркан.

Бой эса, хизматкорларига: «Барча қўй-қўзиларимнинг жунини қирқиб, баланд тоғ кўтартираман!», дея мақтанишини қўймас экан. Хуллас, нияти ижобат бўлиб, тоғдай баланд жун уюми кўтарибди. Бундан бой роса севинибди.

Кўп ўтмай, қишлоғу овулларни кезиб, ризқ-насибасини териб юрган бир қаландар бойнинг эшигини тақиллатибди. Дарвозани очган бой ундан жеркиганнамо:

— Эй, банда, сенга нима керак? — дея сўрабди.

— Бойни кўрмоқчи эдим, — дебди мулойимлик билан қаландар.

— Ўша бой менман. Менда нима ишинг бор, эй, қаландар? — дебди бой.

— Эй, саховатли, олиҳиммат бой. Қиш-қаҳратон кунларга яқин қолди. Марҳаматингни дариғ тутмай, менга бир чакмонлик жун берсанг, деб келгандим.

— Жун? Бир тутам ҳам беролмайман, ўзимга керак, — дебди афтини буриштириб бой. Сўнг қаландарни ҳақоратлаб, ҳайдаб солибди. «Бундай қилиш яхши эмас, бой ота», деганларга ҳам қулоқ осмабди. Хафа бўлган қаландар атрофдагиларга қарата «Бу бойнинг бағри ҳам, ўзи ҳам тош экан», дебди. Шунда мўъжиза юз бериб, баланд жун хирмони тошга айланибди. Кетидан қўй-қўзилари ҳам бирин-кетин тошга айланиб қолибди.

Кейинчалик эл орасида «Қаландар либосидаги ўша одам аслида Хизр бобо бўлган», деган гап тарқалган. Хатирчиликлар ҳали-ҳануз Жуннати ҳақидаги ўша ривоятни эслаб туришади.

Дарвоқе, бу гўша хорижлик сайёҳларни ҳам қизиқтириб қўйган.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар