Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилКосметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.
Қуйидаги усуллар пардозсиз ҳам бетакрор кўринишга ёрдам беради.
Пардозсиз ҳам жозибадор кўринишни истаганлар, аввало, чиройли юз терисига эга бўлишга эришиши керак. Бунда тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Зарарли маҳсулотларни таомномадан чиқариш лозим. Кунига 1,5-2 литр сув ичишни унутмаслик керак. Шунингдек, терига турли намлантирувчи ва озиқлантирувчи ниқоблар суриб туриш ва юз учун тонгги машқларни бажариш ҳам фойда беради.
Юзни тез-тез ювиб туриш унинг қуришига олиб келади, деган хато фикрлар мавжуд. Аслида юзни тўғри ювишни билиш зарур. Тонгги ювишни юз терига мос келувчи майин тозаловчи воситадан фойдаланиш билан бошлаш зарур. Ана ундан кейин тетиклаштирувчи восита суриш зарар қилмайди.
Аёллар кўрки бу қошлардир. Ҳозир табиий кўринишдаги қошлар урфда. Уларга зарур шаклни бериб, тўғри ранг танлаш муҳим. Ўта бўялган қошлар юз чиройига соя солади.
Уйқуни хуш кўрувчи аёллар кўпчиликни ташкил қилса керак. Соғлом уйқу — нафақат соғлиқ, балки гўзаллик гарови ҳамдир. Етти соатдан кам уйқу ўз изини юзда қолдиради.
Лаблар доим парваришга муҳтож бўлади. Қуриб ва ёрилиб кетмаслиги учун уларни махсус косметик воситалар билан намлантириб туриш лозим.
Чарчоқ, тўйиб ухламаслик, стресс, аввало, кўзларда намоён бўлади. Баъзида компьютер қаршисида узоқ вақт қолиб кетиш ҳам кўзда ўз аксини қолдиради. Шундай вақтда кўз машқларини бажариш лозим.
Агар киприклар тўкилаётган бўлса, канакунжут мойи уларни қалинроқ ва узунроқ бўлишига ёрдам беради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил