Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ақлини ишлатган истеъмолчи

харид қилган маҳсулотига куйиб қолмайди

Шокир Баратов Денов шаҳар «Бекбозори» ҳудудида жойлашган савдо дўконидан харид қилган радиоколонканинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлигини кечроқ — колонкадан  фойдаланганда шовқини баланд бўлиб, уни қимирлатганда, баъзан овози йўқолиб қолганидан сўнггина  хабардор бўлди. Шунда у  мазкур  мосламани дўкондаёқ қадоғини очиб кўрмай сотиб олиб янглишганини билди.

Албатта, ҳар бир истеъмолчи маиший электр техника жиҳозларини харид қилганда уни, аввало, савдо дўконида созлигини текшириб олиши керак. Акс ҳолда,  юқоридаги каби муаммоли ҳолат юзага келиши мумкин.

Шокир Баратов истеъмолга яроқсиз мосламани сифатли товарга алмаштириб оламан деса, савдо дўкони ходими бундай радиоколонка тугаганини айтган, пулини қайтаришга келганда эса истеъмолчини овора қилишдан нарига ўтмаган…

Бундай ҳолат Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси талаблари сотувчи  томонидан  бузилганини кўрсатади. Шундан сўнг  истеъмолчи Денов тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Истеъмолчининг аризаси ўрганилганда унинг ҳақлиги маълум бўлди ва товарга тўланган пул эгасига қайтариб берилишига эришилди.

Тошкент вилояти  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмасига  Пскент туманида яшовчи фуқаро Музаффар Қурбоновдан ариза келиб тушган. Унда истеъмолчи Тошкент вилояти «Пскенттумангаз» ходимлари томонидан 1 450 555 сўм  қарздорлик ҳисоблангани ҳақида эътироз билдирилган.

Мазкур ариза  Пскент тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилганда фуқаро М.Қурбонов фойдаланилган газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширгани, аммо бу ҳақдаги маълумот таъминотчи корхонада қайд этилмагани маълум бўлди. Қайта қилинган ҳисоб-китоблар натижаси истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди ва асоссиз қарздорлик бартараф этилди.

Дарҳақиқат, юқоридаги каби вазиятларда ҳар бир истеъмолчи ўз ҳақини талаб қила олиши учун у қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, ақлли истеъмолчига айланиши зарур. Акс ҳолда, уқувсизлиги оқибатида ўзи катта зиён кўриши табиий.

iste’molchi.uz маълумотлари асосида тайёрланди.  




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔317

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 317    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 626    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар