Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Раҳбар такаббур бўлса

Оёғи ердан узилган раҳбар кимга керак?!

Раҳбар такаббур бўлса

Навоий ҳазратлари «Маҳбуб ул-қулуб» асарида шундай ёзади: «Такаббурлик шайтон иши ва манманлик нодон иши», «Такаббур одам барчага ёқимсиздир». Киши ўз-ўзига такаббур бўлса, эҳтимол, у даражада зиён келтирмас. Агар у ўз хизматига, халқига такаббурлик кўрсатиб, ўзига берилган ваколатни суиистеъмол қилса-чи?

Хизмат юзасидан туман ҳокимлигига бориб, ишни тугатиб, кўчага чиқдим. Йўл устида элликдан ошган аёл ёнидаги  келинчакни юпатаётган экан. Улардан ҳол сўрадим. Аёл ҳам мени шу ернинг ходими деб ўйладими, ёзғириб қолди.

— Буни қаранг, бу раҳбар опани яхши танийман. Бир хокисор, камтаргина эди. Икки-уч йилда раҳбарлик курсисига ўтиргач, шунча «айнибди».  Ҳа, майли, қизим, йиғлама. Кибру ҳавога берилган бунақа раҳбарлар узоққа бормайди.

Уларнинг айтишича, келинчак раҳбар аёллардан бирига мурожаат учун кирган. Раҳбар эса унга қўпол муомала қилиб, ҳайдаб солган.

— Рухсат сўраб, кейин кирдим, — деб йиғлайди келинчак. — Ходим қизга нега келганимни энди айтаётган эдим, бирдан креслода ўтирган раҳбар опа ўшқириб кетди. «Кимдан сўраб кирдинг? Чиқ! Нимани кутяпсан?! Чиқ!!» деди сенсираб. Қўрққанимдан кабинетдан чиқдиму кўнглим ўксиб йиғлаб юбордим.

Суҳбат давомида буларнинг она-қиз экани, келинчак икки нафар боласи, турмуш ўртоғи  билан ижарада яшаши, қайнона-қайнотаси яна иккита ўғлини уйлантирмоқчилиги ва уй-жой қилиши зарурлиги боис ҳокимиятга маслаҳат сўраб келишгани аён бўлди. Уларга тасалли бериб тинчлантирдим. Эрталабдан балки ўша раҳбар аёлнинг ишлари кўпдир, қайсидир муаммо кайфиятини бузгандир, кечиримли бўлайлик, дедим. Аммо...

Инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган мамлакатимизда халқимиз ўз муаммоларини бемалол тегишли давлат идораларига айтишмоқда. Оиласи тинч, дастурхони тўкин, фарзандлари соғлом, қисқаси, муаммоси йўқ одам, айниқса, аёл киши ўз-ўзидан турли идоралар эшиги олдида ҳеч қачон сарсон-саргардон бўлиб юрмайди. Дардини бировга айтишга андиша қилиш, ҳаё, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиши кераклигини билса-да, борига қаноат қилиб, жим яшаш одамлар қонига сингиб кетгандек.  Қачонки, ҳеч иложини тополмаса, муаммоларини ўзи ҳал этолмасагина минг истиҳола билан юқори ташкилотларнинг, давлат идораларининг эшигини қоқади.

Афсуски, ўзининг хизмат вазифаси ва бурчини тўла англаб етмаган айрим раҳбарлар фуқарони ҳар хил баҳоналар билан, ҳатто, очиқчасига ҳайдаб солаётганини қандай тушуниш мумкин? Раҳбар одамлар билан муносабатда, аввало, маънавий нуқтаи назар билан ёндашиб, ҳар бир кишининг руҳияти, иқтисодий аҳволи, оилавий шароити, ёши — барча-барчасини инобатга олиши шарт-ку?!

Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги давр вазифаларини чуқур англаб етмаган раҳбар қандай лавозимда бўлишидан қатъи назар «ғўддайганича» қолаверади. Одамлар дарди билан яшамайдиган, фуқаро мурожаатини тинглаб билмайдиган, бурнидан нарини кўра олмайдиган, оёғи ердан узилган раҳбар кимга керак?!  Мулоҳазамизни Абдулла Авлонийнинг ушбу фикрлари билан тугатишни жоиз топдик. «Кибр ва манманлик балосига гирифтор бўлган кишилар қаю ерда бўлса бўлсин, ожиз ва ҳақоратга лойиқ бўлурлар».

 

Моҳира ШАКАРОВА,

 Журналист




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔40

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔83

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔98

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 40    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 83    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 98    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 210    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 275    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар