Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилБирор янги ишни бошлаш учун баъзида маблағ топилмай қолади. Ана шу кезда банк кредити жуда қўл келади.
— Кўчама-кўча, ҳовлима-ҳовли юриб, одамларнинг кўпчилигида тадбиркорликка мойиллик борлигини англаймиз, — дейди «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари Азиз НИЗОМОВ. — Ана шу жиҳат инобатга олиниб, жорий йил бошидан шу кунга қадар 955,7 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди. Уларнинг салмоқли қисмини кичик бизнес учун ажратилган кредитлар ташкил этади. Натижада янги иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ошмоқда.
— Бир фуқарога қанча миқдорда кредит ажратилиши кўзда тутилган?
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 7572 нафар фуқарога жами 82,7 миллиард сўм миқдорида кредит йўналтириб берилди. Бу ҳар бир кредит олган фуқарога ўртача 10 миллион сўмдан маблағ ажратилди, дегани. Аслида кам таъминланган оила энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача кредит олишга ҳақли. Албатта, кредит эҳтиёжга қараб ажратилади.
— Баъзида пластик картадаги пулни нақдга алмаштиришда муаммога дуч келамиз. Кўпинча, банкоматлар ишламайди. Бу борада нима дея оласиз?
— Тўғри, бундай ҳоллар илгари рўй берарди. Бугун банкнинг 86 та филиали ва 75 та минибанки республикамиз минтақаларидаги 1,2 миллиондан ортиқ (924 мингдан ортиқ банк пластик карта эгалари) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатмоқда. Тез орада яна элликта банкомат олиб келиб ўрнатилади. Пластик картадаги маблағни нақд пулга айлантиришда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Бунинг учун кўпроқ терминалдан фойдаланяпмиз. Қолаверса, уч мингдан ортиқ терминал захирада турибди. Назоратни кучайтириш мақсадида «сирли мижоз»дан ҳам унумли фойдаланяпмиз. Энди банкоматларнинг узлуксиз ишлаши йўлга қўйилди.
— 2018 йилда қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун қанча кредит ажратилади?
— Қуёнчилик сердаромад ва истиқболли соҳа. Шуни инобатга олган банкимиз бошқаруви аъзолари шу йил апрель ойида Италияда ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва зоотехника бўйича халқаро ярмаркада иштирок этиб қайтди. Аҳамиятлиси, италияликларнинг бу борадаги бой тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш мақсадида яқинда Бухоро шаҳрида Италия қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва Пьяченца университетининг генетика бўйича мутахассислари иштирокида тизимни саноат усулида ривожлантириш бўйича семинар ташкил этилади. Мақсад — зотли қуёнларни кўпайтириб, аҳолини сифатли ва тўйимли маҳсулот билан таъминлаш. Бунинг учун аҳолига йил охирига қадар 47 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади ва зотли қуёнлар келтирилади.
— Кредитларнинг қайтарилиши борасида муаммоларга дуч келинмаяптими?
— Фақат 2 фоиз миқдордаги кредитни қайтаришда муаммога дуч келинди. Аммо улар ҳам томонлар ўртасидаги келишувга биноан ҳал этилди.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил