Экология      Бош саҳифа

26 дан 36 гача, бу кўп эмасми?

Яна нечта ГЭС қурилади?

— Бугунги давр ҳудудларда кичик гидроэлектростанциялар барпо этишни тақозо этмоқда, — дейди «Туронбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Шоҳруҳ ­ШОАҲМЕДОВ. — Негаки, бу иш амалга оширилса, электр таъминоти яхшиланади. Шунинг учун Ўзбекистон ва Хитой ўртасида юртимизда кичик гидроэлектростанциялар қурилиши бўйича давлат келишувларини амалга ошириш мақсадида 2017-2018 йилларда «Туронбанк» АТБ ва Хитой экспорт-импорт банки ўртасида халқаро келишув имзоланди.

— Шартномага асосан, қанча миқдорда иш бажарилиши кўзда тутилган?

— «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти Хитойдан кичик ҳажмдаги гидроэлектростанцияларни келтириб, жойларда қуришни мўлжаллаб турибди. Мазкур ускуналар учун 144,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади. У йигирма йил муддатга берилади. Шундай қилиб, бешта янги кичик ГЭСлар барпо этилади, мавжудлари таъмирланади. Шу кунга қадар яна бошқа 137 та лойиҳа амалга оширилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилди.

— Микрокредит олган мижозга 26 дан 36 фоизгача миқдорда тўлов белгиланган. Бу кўп эмасми?

—  Хорижда бу миқдор 80-90 фоизни ташкил этади. Шунинг учун кўп жиҳатлар инобатга олиниб, шундай қарорга келинган. Қолаверса, кредити мавжуд бўлган шахс ҳам микрокредит олиши мумкин. Фуқароларга қулай бўлиши учун 5920 та банкомат ўрнатилди, йил сўнгига қадар яна 10 та мини банк очиш кўзда тутилган. Бу пулни нақдлаштиришдаги ноқулайликларга барҳам беради.

— Ернинг шўрини ювиш мақсадида ташкил этилган давсувмахсуспудрат корхоналари учун ажратилаётган кредитлар етарлими?

— Албатта. Ҳукумат қарори билан 2008 йилда ҳудудларда мелиорация юмушлари билан шуғулланадиган шундай давлат унитар корхоналари ташкил этилган эди. Ўтган вақт давомида 2 миллион гектардан ошиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Бу ишларни муваффақиятли уддалашда молия муассасамизнинг ҳам муносиб улуши бор.

— «Turon-mobile» тизими ҳақида гапирсангиз?

— Мазкур тизим қатор қулайликларга эгалиги билан мижозларга маъқул бўлмоқда. У орқали онлайн тарзда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги карталаридан пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш, онлайн тарзда конверсия амалиётларини амалга ошириш каби хизматлар кўрсатилмоқда. Биргина жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра мобиль илова орқали банк мижозлари томонидан 312,5 минг АҚШ доллари сотилди ва салкам 122 миллион сўм пул маблағлари миллий валютадаги омонатларга жойлаштирилди.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар