Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилТошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили учун магистратурага қўшимча квоталар ажратилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграмм канали хабарига кўра, мазкур олий ўқув юртларида хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ, магистратурага тўлов-контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 15 нафар талаба қўйидаги мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилинади:
— сув сифатини бошқариш (Мичиган университети, АҚШ);
— интеллектуал датчиклар ва технологиялар (Мичиган университети);
— атроф-муҳит муҳофазаси (Словакия қишлоқ хўжалиги университети, Словакия республикаси).
Тошкент давлат аграр университетида Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети (Германия) билан ҳамкорликда 15 нафар талаба аграр менежменти мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.
Ушбу қўшма таълим дастурлари асосида магистрлар тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.
Қўшма таълим дастурлари бўйича ўқитиш республика олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий таълим муассасаларида олиб борилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил