Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилGM Uzbekistan томонидан автомобиллар савдоси қайта бошлангани ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, механик узатмали Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари август ойидан бошлаб, 3501, сентябрь ойида 4143 донагача оширилди. Йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари 34 804 донагача етказилади.
Шунингдек, Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ойига 240 донадан 2200 донага ошириш режалаштирилган.
Компания мижозлар томонидан таклиф ва талабларни инобатга олган ҳолда бошқа русумдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам яқин ойларда ошириш учун барча имкониятларни кўриб чиқмоқда.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил