Ишингиз тушиб, архивга борган бўлсангиз керак.
У ерда масалангиз қанчалик тез ҳал бўлган? Балки сизни ўзи соҳани, вазифасини тушунмайдиган нўноқ ходим қарши олгандир? Балки шунинг оқибатида оддий бир маълумотнома учун ҳам неча кунлаб сарсон бўлгандирсиз?
Бугун мамлакатимизда барча соҳа қатори архив тизими ҳам тобора такомиллаштирилмоқда. Тизимга замонавий ахборот-коммуникация ва илм-фан ютуқлари татбиқ этилмоқда.
Шунга қарамай, соҳада ечимини кутаётган масалалар ҳам талай. Бу борадаги энг катта муаммолардан бири — кадрлар қўнимсизлиги.
Шу йилнинг 22 апрель куни «Ўзархив» агентлиги Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот анжумани айни шу масала — архивларда ва идоравий архивларда кадрлар етишмовчилиги масаласига бағишланди.
«Ўзархив» директори Абдушукур АБДУЛЛАЕВнинг айтишича, бугун мамлакатимизда 103 давлат архиви, маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги 110 идоралараро шахсий таркиб архиви, қарийб 9 мингга яқин идоравий архивлар фаолият кўрсатмоқда. Кадрлар ичида соҳа бўйича олий маълумотлилар 23,5 фоизни, ўрта махсус таълим олганлар эса 39,8 фоизни ташкил этади. Хўш, қолган кадрлар ўрта махсус таълимга ҳам эга эмасми?
— Бугун архивларда фаолият юритаётган аксарият ходим архив мутахассислари эмас, улар орасида бошқа соҳа вакиллари кўп, — деди «Ўзархив» директори Абдушукур Абдуллаев. — Гарчи республикамизда архив муассасалари, архив иши ва иш юритиш йўналишида кадрлар тайёрлайдиган 28 касб-ҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти фаолият юритса ҳам, мавжуд аҳвол шундай. Чунки бу ўқув юртларини тугатган кадрларнинг бешдан икки қисмигина шу соҳада ишлаяпти, холос. Идоравий архивларда архивчи штатини қисқартиш авж олган, бошқа ходим архив ишини ўз вазифаси билан бирга олиб бораётган ҳолатлар кўп. Бу эса архив ишида кадрлар қўнимсизлигига олиб келмоқда. Шунингдек, архив иши бўйича таълим олаётган талабалар учун режали ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш ҳам долзарб масалага айланган.
— Архивлардан нафақага чиқиш учун маълумот олиш пуллими? Фаолияти шу ерда бўлиб, кейинчалик хорижда яшаётганлар буни қандай ҳал қилади?
— Мамлакатимиздаги ва хориждаги юртдошларимиз учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар бепул. Нафақагача бўлган сўнгги ўн йил стажи, давлат мукофоти олган ёки соғломлаштириш даври ҳақидаги тегишли ҳужжатлар олиш ҳам бепул. Аммо ижтимоий ҳуқуққа кирмайдиган маълумотларни олиш пуллидир. Агар архивда сўралган ҳужжатлар йўқ бўлса, уни архив топиб беролмайди.
— Архивларда шахсий архивни ташкил этиш ва сақлаш мумкинми? Бу қай тарзда амалга оширилади?
— Ёзувчилар, олимлар ва бошқа соҳа вакиллари шахсий архивларини ташкил этишлари мумкин. Бу пулли амалга оширилади. Бироқ агар бу архив ҳужжатлари бошқаларга ҳам фойда келтирса, буни бепул қилиш ҳам мумкин. Ҳозир давлат архивларида 300 га яқин шахсий архивлар сақланади.
— Соҳада кадрлар қўнимсизлиги архив ҳужжатлари йўқолишига олиб келмайдими?
— Архивчи уч талабга жавоб бериши керак: юқори даражадаги маълумот, тартибли-саранжом бўлиш, касбий ғурур ва унга меҳр. Кадрлар қўнимсизлигига биринчи сабаб — шу касбни яхши англамасдан танлаш.
Ҳозиргача кўрган чора-тадбирларимиз натижасида кадрлар қўнимсизлиги даражаси 2014 йилдаги 30 фоиздан анча (5 фоизга) камайди. Кадрлар қўнимсизлиги туфайли архив ҳужжатлари йўқолмайди.
Гўзал СОЛИЕВА
ёзиб олди.
2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?
🕔16:41, 11.12.2025
✔68
Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи
🕔16:10, 04.12.2025
✔152
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?
🕔11:01, 04.12.2025
✔137
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
Батафсил