Саломатлик      Бош саҳифа

Соч ўсмаслиги қариликданми?

Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

Соч ўсмаслиги қариликданми?

«Гуллаганда»

Сочлар айни шароитда қанча узунликкача ўса олишининг маълум бир чегараси бўлади. Шундан кейин сочлар ўсишда давом этиш ўрнига «гуллай» бошлайди. То парвариш қилиш воситалари ўзгартирилмагунича ҳеч нарса ўзгармайди.

Сочлар учини вақти-вақти билан кесиб туриш, иссиқликдан ҳимоя қилиш, уларга мос келувчи озиқлантирадиган ниқоб ёки бошқа воситалар қўллаш тавсия этилади.

Парҳез

Овқатланиш ва витаминлар танқислиги сочларга кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Уларнинг сифати ва узунлигини сақлаб туришда организм учун ферритин, рух ва B12 витаминлари жуда муҳим. Заиф ва мўртлиги олдини олиш учун эса темир ва оқсил миқдори етарли бўлиши керак. Қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллиги ёки фаол бўлмаслиги ҳам сочлар ҳолатига таъсир кўрсатади.

Ёш

Қариш жараёни организмда юз берадиган кўплаб ўзгаришлар билан кечади ва уларнинг энг охиргиси сочларга тегишлидир. Ёш ўтиши билан сочлар анча заифлашади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, сочларнинг биологияси ўзгаради, ўсиш босқичи эса қисқаради. Кўп тўкилади, шу боис улар ингичка ва калта бўлиб кўринади.

Сочларнинг бузилиши

Сочлар кўзимизга ўсмаётгандек кўринади, лекин аслида бунинг сабаби сочларни ювиш, тараш, турмаклаш ёки рангсизлантириш натижасида уларнинг учлари бузилганидан бўлиши мумкин. Сочларни қаттиқ тўғноғичлаш ва ҳаддан ташқари кўп тараш уларнинг қуруқ ва синувчан бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар