Экология      Бош саҳифа

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

Бундан фойдаланган чиптачилар талабалардан гарчи улар ойлик йўл карточкаларини кўрсатса-да, 100 фоиз йўл ҳақини ундириб олади. «Тошшаҳартрансхизмат» талабалар манфаатини кўзлаб, сентябрь ойининг дастлабки икки ҳафта муддатида талабалик гувоҳномасига муҳр бостириш учун вақт бера оладими?

Шунингдек, чиптачиларнинг мактаб ўқувчилардан (баъзан 1-4 синф ўқувчиларидан ҳам) ҳақиқатда уларнинг ўқувчилигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилиши қанчалик тўғри?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 273-сонли қарорига мувофиқ — имтиёз ва 50 фоизли чегиришни  ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларнинг ижтимоий гуруҳи, яъни ўрта мактаб ўқувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган талабалар ва нафақадорлар учун «Тошйўловчитрансхизмат» УКнинг тегишли тармоқлари орқали сотувда бўлган (банк пластик карталари орқали ҳам сотилади) «N», «T», «O‘», «NM», «TM», «O‘M» турдаги имтиёзли ойлик транспортда юриш карточкаларидан амалда фойдаланиш мумкин.

Ҳозирги вақтда шаҳар йўловчи ташиш транспортида юриш учун қуйидаги сериялар ва нархлардаги ойлик йўл чипталари мавжуд:

«АV» — автобусда юриш учун умумий — 120 000 сўм;

«AVM» — автобус ва метрода юриш учун умумий — 166 000 сўм ;

«N» — нафақадорлар автобусда юриш учун — 60 000 сўм;

«NM»  — нафақадорлар автобус ва метрода юриш учун — 83 000 сўм;

«O‘» — ўқувчилар автобусда юриш учун — ўрта мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари учун — 60 000 сўм;

«O‘M» — ўқувчилар автобус ва метрода юриш учун — ўрта мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари учун — 83 000 сўм;

«T» — талабалар автобусда юриш учун — олий ўқув юртлари талабалари учун — 60 000 сўм;

«TM» —  талабалар автобус ва метрода юриш учун — олий ўқув юртлари талабалари учун — 83 000 сўм.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, нафақадорлар («N» «NM»), ўқувчилар («O‘», «O‘M») ва талабалар («T», «TM») чипталарининг ўзи имтиёзли ҳисобланиб, уларнинг нархи 50 фоиз чегирма билан белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, мактаб ўқувчиларининг мактабда таълим олаётганликлари тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотнома (ўқувчилик гувоҳномаси) ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг талабалик гувоҳномаси тасдиқланмаган тақдирда, улар шаҳар жамоат транспортидан фойдаланиши учун 100 фоиз тўловни амалга оширишлари мажбурийдир.

ЖАВОБ ЮЗАСИДАН ТАҲРИРИЯТ ТАКЛИФИ

Бугун барча соҳаларда ортиқча қоғозбозлик ва талаблар бекор қилинмоқда. Мактаб ўқувчиларининг  жамоат транспортида ойлик йўл чипталаридан фойдаланишида уларнинг ҳақиқатда мактабда ўқишини тасдиқловчи ҳужжатнинг талаб этилиши ҳам назаримизда, энди «эскирган» назорат усулидир. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бу борада меъёрий  ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар