Экология      Бош саҳифа

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

Ходим иш вақтида жароҳатланди. Шундай ҳолатда суғурта ташкилотига умид қилса бўладими?

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

Дунёнинг ривожланган давлатларида машина ёки уй сотиб олган фуқаро энг биринчи навбатда уларини суғурта қилдиради. Уни бунга ҳеч ким мажбур қилмайди. Бу ишни ўз ихтиёри билан қилади. Хўш, нега?

Аҳолининг суғуртага бўлган қизиқиши ошиб бориши иқтисодиёт ва бошқа соҳаларнинг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатар экан. Буни яхши англаб етган мамлакатимиз фуқаролари ҳам ҳаёти ва фаолиятини ушбу хизмат билан боғламоқда. Бугун суғурта хизмати кириб бораётган соҳалар тобора кўпаймоқда.

— Ҳаёт турли тасодифларга тўла, — дейди «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Саидолим НАСРЕТДИНОВ. — Баъзан кутилмаганда соппа-соғ юрган одам бахтсиз ҳодиса туфайли тўшакка михланиб қолиши мумкин. Бундай пайтда у одамлар меҳрига, иқтисодий кўмакка эҳтиёж сезади. Шунда суғурта компаниялари фуқарога белгиланган миқдорда товон пули тўлаб беради. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида жамоамизга келажакда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар очиқ-ойдин кўрсатиб берилган. Бугун мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш йўлида изчил фаолият олиб борилмоқда. Жорий йилнинг олти ойида компаниямиз салкам 454 мингта суғурта шартномасини имзолаб, 58,1 миллиард сўм суғурта мукофатларини жамлади.

Суғурта хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда суғурта ҳодисалари юз берганда республиканинг исталган жойида ушбу хизматларни тақдим этиш учун кейинги йилларда ходимлар сонини оптималлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Компания ташкил этилганда унинг жойларда 48 та минтақавий тармоғи мавжуд эди. Шу йилнинг ўзида яна 15 та янги бўлим иш бошлаб, улар сони 215 тага етди. Бу билан мамлакатнинг барча ҳудудлари қамраб олинади.

— Хорижий давлатга ишлашга кетган фуқаронинг ҳаёти суғурта қилинадими?

— Мазкур масала борасида ижтимоий тармоқларда ҳам қайта-қайта муҳокамалар бўлмоқда. Қолаверса, чет элга ишлашга чиқаётган фуқаролар (мигрантлар)ни суғурта қилиш бўйича Президентнинг 2018 йил 5 мартдаги тегишли қарори ҳам эълон қилинди. Эътиборлиси, мазкур ҳужжатда компания томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган темирйўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган 14 та махсус кассада суғурта хизматларини кўрсатиш ташкил этилди. Биргина жорий йилнинг олти ойида 2415 фуқарога суғурта полислари тақдим этилди. Ушбу суғурта полислари бўйича суғурталанган шахсларга тезкор ва замонавий хизмат кўрсатиш мақсадида суғурта ва тиббий ассистанс хизматлари кўрсатиб келаётган халқаро рейтингга эга компаниялар билан ҳамкорлик келишуви имзоланди. Россияга ишлаш учун кетган икки фуқаро компаниямизга мурожаат этган эди. Уларга ёрдам кўрсатилди.

— Аниқ мисоллар борми?

— Масалан, Чехия давлатида бўлган бир ҳамюртимиз инсульт бўлиб касалхонага тушиб қолди. Унга дарҳол 22 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маблағ касалхона ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. У даволаниб чиққач, юртимизга қайтади. Келажакда дунёдаги барча давлатларда суғурта хизмати кўрсатиш чоралари кўриляпти.

— Дейлик, фуқаро иш вақтида жароҳатланди. Шундай кезда унга суғурта қопламаси тўлаб берилиши керак. Ана шундай тўловлар ҳақида маълумот берсангиз?

— Иш вақтида жароҳатлангани туфайли Тошкент шаҳридаги қўшма корхона ишчисига 317,3 миллион сўм, саноат корхонаси ишчисининг вафот этгани сабабли қарамоғидаги шахсларга битта ҳолат бўйича 577,2 миллон сўмдан ортиқ, спорт мактабларининг биридаги ўлим ҳолати бўйича 445,2 миллион сўмга яқин, корхонада касб касаллигига чалинган ўн тўққиз ходимнинг ҳар бирига 100 миллион сўмдан, айрим ҳолларда 200 миллион сўмдан ортиқ миқдорда суғурта қопламалари тўлаб берилди. Шунингдек, Наманган вилоятидаги гилам дўконида ёнғин чиқди. Натижада кўплаб гиламлар зарарланади. Эгасига 400 миллион сўм миқдорида пул ажратилди. Тошкент шаҳридаги хонадонда ёнғин чиқиб, зарар кўрди. Ушбу хонадон соҳибига 70 миллион сўм ажратилган бўлса, зилзиладан зарар кўрган Жиззах вилоятидаги хонадон эгасига 17 миллион сўм миқдорида суғурта қопламаси тўлаб берилди.

— Суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддати қисқардими?

— Компания томонидан мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга йўналтирилган чора-тадбирлар натижасида суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари сезиларли даражада қисқарди ва бугунга келиб, 2 кундан 15 кунгача муддатни ташкил этмоқда. Яъни, даъволарни кўриб чиқишнинг ўртача муддати 8-9 кунни ташкил этмоқда.

— Май ойидаги сел натижасида тоғли ҳудудлардаги кўплаб хонадонларга зарар етди. Уларга кўрилган зарар тўлаб берилдими?

— Чироқчи туманининг Уйшин қишлоғида жойлашган 64 та хонадон кучли ёғингарчиликдан зарар кўрган эди. Уларга 73 миллион сўмдан ошиқ миқдордаги суғурта қопламаси тўлаб берилди.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар