Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Кўролмайдиган кимса

Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

Обрўли инсонни обрўсиз, бахтли инсонни бахтсиз, соғлом инсонни касал бўлишига сабаб бўлувчи қораланган иш бу ҳасаддир.

Халқимиз ҳасадгўйга нисбатан кўпроқ «кўролмайдиган киши» иборасини ишлатади. Ҳасад бу: кишини ўзида бўлмаган нарсасини ўзгада ҳам бўлмаслигини хоҳлаши ёки нега унда бору менда йўқ қабилида аламзадалик билан фикрлашдир.

Кунларнинг бирида бир ҳасадчи подшога арз қилиб, подшоҳим қўшнимнинг сигири бор, менда эса йўқ, ахир, бу адолатсизлик эмасми, дебди. Шунда подшоҳ унга бир сигир беринглар, деб буюрибди. Ҳасадчи йўқ, подшоҳим, ахир қўшнимнинг сигирга қараб, унинг сутини соғиб берадиган болалари бор, менда эса ундай фарзанд йўқ, дебди. Подшоҳ адолат истаб унга сигир билан хизматкор берсам, адолат қилган бўламанми, деб сўраса, ҳасадгўй йўқ, деб жавоб қилибди. Подшоҳ ҳайрон бўлиб, унда нима қилишимни истайсан, деса, яхшиси, унинг молини олиб қўйсангиз, мен тинчийман, деб жавоб қилган экан...

Ҳасад инсон жисмини ва ақлини еб битирадиган нафсий касалликдир. Ҳеч қачон ҳасад кишига яхшилик келтирмаган ва келтирмайди ҳам. Бунга тарихда ёрқин мисоллар кўп.

Қуръондаги Юсуф алайҳиссаломнинг қиссасини бир эсланг! Ахир, у зотнинг оталарининг кўзлари йиғидан кўр бўлиб қолишига ва бир неча йил фарзандларидан жудо бўлишига нима сабаб бўлди? Юсуф алайҳиссалом акаларининг ҳасади эмасми?

Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобилнинг қиссаси-чи?.. Унда улардан бирининг эҳсони қабул бўлиб, иккинчилариники қабул бўлмаганида ҳасад қилиб, ўлдириб қўйган эди. Бу жиноят ҳам айни ҳасад туфайли содир бўлган эди.

Фаришталарга илм берган, олим бўлган шайтоннинг Аллоҳ таоло даргоҳидан лаънатланган ҳолда қувилишига нима сабаб бўлганини бир эсланг! Шайтон мен оловдан яралганман инсон эса тупроқдан яралган бўлса, нима учун мен унга сажда қилишим керак экан, дея Аллоҳнинг Одамга сажда қил деган буйруғига итоат қилмаслигига унинг ҳасади, кибри сабаб бўлмадими? 

Шунинг учун ҳам ҳасад қилиш ҳаром дейилган. Бунга ушбу ҳадис далил қилинади: Анас ибни Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир-бирингизга ғазаб ва ҳасад қилманг ҳамда бир-бирингиздан юз ўгирманг. Балки Аллоҳ таолонинг бир-бирига биродар бандалари бўлинглар» (Муслим ривояти).

Ҳасаднинг кириб бормаган жойи йўқ. У ҳатто, оилада овсинлар, келин ва қайнсингил, қайнона ва келин орасидагина эмас, бир қориндан талашиб тушган опа-сингиллар, ака-укалар орасида ҳам учрайди. Натижада, ака- ука, опа-сингил, амакиваччалар бир-бирини душман ўрнида кўра бошлайди. Бир-бирига душманлик қилади, уришиб-талашади. Шунинг орқасидан ойлаб-йиллаб судлашиб юради. Мақсад — қандай қилиб бўлса-да, ўзидан устун бир инсонни хонавайрон қилиш, ундаги бор нарсани йўққа чиқариш. Бугун баъзилар ҳатто, бошқа бир инсонни бадном қилиш, унинг шаъни ва обрўсига путур етказиш учун ҳеч нарсадан тап тортмаяпти. Бунинг учун барча имкониятини ишга соляпти. Лекин ўша кимсалар йиллар давомида ҳалол, софдил инсонларга ғаразгўйлик қилиб, охир-оқибатда нима орттиришини бир мулоҳаза қилиб кўриши зарур.  

 

Яҳё АБДУРАҲМОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Арзон  дофамин тузоғи  ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

Арзон дофамин тузоғи ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

🕔08:52, 23.04.2026 ✔35

Кўпчилик ўзини дангасаликда, иродасизликда ёки ҳаётда аниқ мақсади йўқликда айблайди. Аммо асл ҳақиқат сиз ўйлагандан кўра анча чуқурроқ ва мураккаб: сиз «синганингиз» йўқ, шунчаки миянгизнинг мукофот тизими ўғирланган ва сиз буни пайқамай қолгансиз.

Батафсил
Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича  тарихий  ҳамкорлик

Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича тарихий ҳамкорлик

🕔18:01, 16.04.2026 ✔131

Жорий йил 30 майдан 6 июнгача Самар­қанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг 8-Ассамблея­си ўтказилиши арафасида халқаро ҳамкорлар Марказий Осиёда деградацияга учраган экотизимларни тиклаш ва минтақанинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббусни тақдим этдилар.

Батафсил
Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔164

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Арзон  дофамин тузоғи  ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

    Арзон дофамин тузоғи ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

    Кўпчилик ўзини дангасаликда, иродасизликда ёки ҳаётда аниқ мақсади йўқликда айблайди. Аммо асл ҳақиқат сиз ўйлагандан кўра анча чуқурроқ ва мураккаб: сиз «синганингиз» йўқ, шунчаки миянгизнинг мукофот тизими ўғирланган ва сиз буни пайқамай қолгансиз.

    ✔ 35    🕔 08:52, 23.04.2026
  • Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича  тарихий  ҳамкорлик

    Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича тарихий ҳамкорлик

    Жорий йил 30 майдан 6 июнгача Самар­қанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг 8-Ассамблея­си ўтказилиши арафасида халқаро ҳамкорлар Марказий Осиёда деградацияга учраган экотизимларни тиклаш ва минтақанинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббусни тақдим этдилар.

    ✔ 131    🕔 18:01, 16.04.2026
  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 164    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 247    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 280    🕔 15:31, 26.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар