Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҲар бир аёл гўзал ва мафтункор бўлишни истайди. Бунда, айниқса, юзига ўзгача эътибор беради. Юздаги гўзаллик узоқ сақлаб қолиниши учун эса уни тўғри парвариш қилиш лозим.
Парваришни бошлашдан олдин, аввало, юз терисининг хусусияти қандай эканини аниқлаб олиш керак. Шундан сўнг, ўша юзга мос косметик воситалар танланади. Чунки ёғли, қуруқ ва аралаш турга мансуб юз терилари бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Юз териси бир бутун кўрингани билан ҳар бир қисмининг хоссалари бошқа-бошқа. Масалан, кўз ости териси ва лаблар энг нозик нуқталардир. Шу сабабли улар янада кўпроқ парваришга муҳтож.
Таъсирчан юз терисини тозалаш пардозни кетказишдан бошланади. Терининг табиийлиги ва намлигини яхши сақлаб қолиш учун махсус пардоз тозаловчи воситадан фойдалананган маъқул.
Ҳафтада бир ёки икки марта уй шароитига мўлжалланган махсус енгил пилинг воситаларидан фойдаланинг. У юз терисининг устки кир қисми, майда ажинлар ва ўлик ҳужайраларидан фориғ бўлишга ёрдам беради. Шу билан бирга, қон айланишини ҳам яхшилайди. Шуни унутмаслик керакки, пилинг воситаларидан фойдалангач, юзни муайян вақт қуёш нуридан сақлаш лозим.
Пардоз воситаларини харид қилишдан олдин, унинг ёрлиғи билан танишиб чиқинг. Сўнг юзингизга мос келадиган косметик воситаларни сотиб олинг. Ёдда тутинг, бирор танишингиз ўзида синаб кўриб, яхши натижа берган косметика сизнинг терингизга тўғри келмаслиги мумкин. Қайтага, салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Шу боис юз терингизда мутлақо «тажриба» ўтказманг.
Эътибор қилган бўлсангиз, кейинги пайтларда пардоз воситаларида қуёш нуридан ҳимояланишни акс эттираётган белги кўпаймоқда. Бундан кўриниб турибдики, қуёш нури юз териси учун зарарли. Салбий оқибатларидан бири — терини эрта қаритади.
Дарвоқе, алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилиш, чекиш, асабийлашиш, стресс юзда ўз аксини намоён этади. Демак, ажинлар ва ёқимсиз кўринишдаги тошмалар ҳамда доғларга дуч келишни хоҳламасангиз, бундай салбий одатлардан воз кечиш шарт.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил