Саломатлик      Бош саҳифа

С витаминига бой мева

Лимондан 50, олмадан 100 баробар кучли...

С витаминига бой мева

Раънодошлар оиласига мансуб наъматакнинг 400 дан ортиқ тури мавжуд. Унинг дамламаси қон босимини туширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, унинг бошқа фойдали хусусиятлари ҳам мавжуд. Хўш, улар қайси? Мазкур мева яна қандай касалликларга даъво саналади?

— Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари қадим замонларданоқ маълум, — дейди Тошкент тиббиёт академияси олий тоифали шифокори Алижон ФАҚИРОВ. — Ундан тай­ёрланган дамламалар камқонликнинг олдини олиш, шамоллашни даволаш, меъда-ичак, буйрак ва жигар касалликларини бартараф этиш хусусиятига эга. Шунингдек, у пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга бўлиб, жинсий безлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Наъматак С витаминига ниҳоятда бой бўлиб, унинг миқдори қора смородинадан 10 марта, лимондан 50 баробар, олмадан эса 100 марта кўпроқ. Атиги 5-10 грамм наъматак меваси инсон организмининг С витаминига бўлган бир кунлик эҳтиёжини қондириш учун етарли.

Наъматакнинг гули, барги, банди, пўстлоғи, уруғи ва илдизи шифобахш ҳисобланади. Айниқса, гуллаш даврида унинг танасида кўп миқдорда фойдали моддалар йиғилади. Илдизи табобатда фойдаланиш учун асосан, эрта баҳор ёки кеч кузда ковлаб олингани маъқул. Наъматак мевасини кеч кузгача йиғиб олиш керак. Чунки совуқ урган мевалар шифобахшлик хусусиятини йўқотади.

Наъматак мевасини уй шароитида қуритиш учун газ печида эшиги очиқ ҳолда 90-100 даража иссиқликда киздирилади. Бу мевалар куйиб кетишининг олдини олади. Тўғри қуритилган наъматак мевалари қорамтир, қизил ёки сариқ рангда бўлади. Қуритилган меваларни шиша идишда икки йилгача сақласа бўлади.

Қиш кунларида шамоллашнинг олдини олишда наъматак яхши ёрдам беради. Бунинг учун 8-10 дона меваси устига 300 грамм қайнатилган сув қуйилади ва таъбга кўра, шакар қўшилади. Томоғи оғриганларга наъматакли чой кони фойда.

Наъматакли қайнатмада ҳар куни 4-5 маҳал оғиз чайиб турилса, оғиздан бадбўй ҳид келиши тўхтайди.

Наъматакли чой дамламаси

Наъматак мевалари чайилиб, ёғоч тўқмоқ билан майдаланади. Ярим литрли чойнакка 1 чойқошиқда (таъбга кўра) кўк ёки қора чой билан бирга солиб, қайноқ сув қуйилади ва 8-10 дақиқа сочиққа ўраб қўйилади. Ўн дақиқадан сўнг докада суздириб, шакар аралаштириб ичилади.

100 грамм наъматак меваларини 1 литр қайнаган сувда 1 кун дамлаб қўйинг. Эрталаб ва кечқурун ярим стакандан ичасиз. Бу дамлама чидамлиликни оширади ҳамда юрак яхши ишлашини таъминлайди.

Бекзод НАСИМБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар