Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилКуз фаслини витаминлар фасли дейиш мумкин. Чунки кўплаб минералларга бой мева-ю сабзавотлар айнан куз фаслида пишиб етилади. Айниқса, ҳозир юртимизда етиштирилаётган энг шифобахш мева — дўлананинг мавсуми.
Таъми ва шаклидан кичик олмачани эслатувчи дўлана таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ бўлиб, асосан, уч турини истеъмол қилиш мумкин.
Унинг меваси ва гули тинчлантирувчи хусусиятга эга.
Дўлананинг шифобахш хусусиятлари ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академияси олий тоифали шифокори Алижон Фақировга мурожаат қилдик.
— Дўлананинг барги, гули ва мевасидан халқ табобатида кенг фойдаланилган, — дейди шифокор. — Дўлана мевасининг таркибида флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар мавжуд. Шунингдек, дўлана В1, В2, РР, С, Е витаминларига бой.
Табобат илми султони Абу Али ибн Сино дўлананинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида шундай ёзади: «Дўлана сафрони сўндиради. Бошқа меваларга қараганда суюқликларнинг оқишини кучлироқ тўхтатади. Ич кетишини бартараф қилади ва сийдик тутилишини туғдирмайди».
Жаҳон халқлари табобатида дўлана ич кетишда, толиқишда, ақлий ҳорғинликда, уйқусизликда, асабийлашганда, юрак оғриганда, климакс даврида, ревматизм (танадаги барча тўқималарнинг тизимли яллиғланиши), атеросклерозда, қон босими ошганда, бош айланиши, йўталда истеъмол қилинади.
Кун давомида 50 грамм дўлана истеъмол қилинса, одамни кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, кишига яхши кайфият ва қувват ҳадя этади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил