Экология      Бош саҳифа

Кафолатли сифат

Дунёда 22 мингдан  ортиқ стандарт бўлса,  шундан 3800 таси  бизда амалда.

Кафолатли сифат

Юртимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарини меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар билан таъминлаб боришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Негаки, шу орқали маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлик даражаси меъёрида бўлади.

— Аслида стандарт дейилганда маҳсулотга қўйилган талаблар жамланмаси тушунилиши лозим, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги тизимида фаолият юритаётган «Ахборот-маълумот маркази» давлат корхонаси директори Ақилбек МУСТАФОЕВ. — Бугун марказда тўртта бўлим фаолият олиб бормоқда. Уларнинг мақсади ҳар жиҳатдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир. Сўнгги тўрт йил давомида мамлакатимиздаги 9 мингта корхонага стандартлар берилди. Шунга қарамасдан, айрим корхона ва ишлаб чиқариш субъектлари бу ишни амалга оширишни пайсалга солмоқда. Бу маҳсулотга қўйилган талабни яхши тушунмасликдан келиб чиқяпти, деб ўйлайман. Қолаверса, тегишли ташкилотлар билан ўрганишлар натижасида

йил бошидан буён 200 миллион сўмлик маҳсулотларнинг истеъмолга яроқсиз экани аниқланди.

Яқин йиллар ичида яна қанча халқаро стандартларни жорий этиш кўзда тутилган? Мазкур стандартлар қайси соҳаларга йўналтирилади?

— Маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида 2017-2018 йилларда 1092 та халқаро стандарт амалиётга жорий этилди. Натижада халқаро стандартларнинг сони 3807 тага етказилди. Мисол учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодиёт комиссиясининг мева-сабзавот ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли 77 та стандартлари (шундан, 24 таси мева, 32 таси сабзавот ва полиз экинлари, 21 таси қуритилган маҳсулотлар учун), халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг 27 та «Кодекс Алиментарус» стандартлари қабул қилинди. 2021 йилга қадар яна 5 мингдан 10 мингтагача стандартларни жорий этиш кўзда тутилган.

— Транспорт воситаларига идентификация рақами (ВИН-код) бериш ҳақида ҳам тўхталсангиз?

— Бунда автомобилнинг кузовига рақам берилади. Шундай қилинганда, у йўқолганда дунёнинг исталган нуқтасидан топиш имкони пайдо бўлади. Мазкур тартиб 2017 йилдан амал қилмоқда.

Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар