Мамлакатимизда 16 ноябрдан бензин, табиий газ ва электр энергияси нархи ошиши кутилмоқда. Аслида нарх-навонинг бундай кўтарилишига одамлар ўрганиб қолган бўлса-да, буни ҳеч ким хуш кайфиятда кутиб олмаслиги аниқ. Устига-устак, бу нарх ошиши иқтисодиётнинг барча тармоқларига ўз таъсирини кўрсатса...
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров куни кеча ёқилғи энергетика соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигига эришиш учун шароит яратиш асосида ижтимоий масъулиятни кучайтиришга бағишлаб очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқотда иссиқлик энергияси ресурслари – табиий газ, электр энергияси ва бензиннинг тариф ва нархлари ўзгариши билан боғлиқ кўплаб саволларга вазир изоҳ берди.
Ҳар киловатт электрдан 2,7 сўм зарар
«Ўзбекситонда ҳар йили ўрта ҳисобда 64 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан 83 фоизи табиий газни ишлатиш орқали. Иссиқлик электростанциялари ва иссиқлик электроцентралларида 1 кВт/соат электр энергиясининг ишлаб чиқариш таннархи 193,2 сўмни ташкил этади, сотиш нархи эса — 228,6 сўм, қўшилган қиймат солиғини чиқариб ташлаганда 190,5 сўм. Демак, ҳар бир кВт/соат электр энергиясини сотишдан «Ўзбекэнерго» АЖ 2,7 сўм зарар кўради», деди Ж.Қўчқоров.
Нефть нархи 80 долларга чиқди-ку...
«АИ-80 маркали автобензиннинг 1 литри учун ўрнатилган нарх 3800 сўмни ташкил этади. Лекин уни ишлаб чиқариш ва истеъмолга етказиб бериш жараёнида кўрилаётган зарар ҳар бир литрига 1414 сўмни ташкил этади. Дизель ёнилғисининг 1 литрини 4600 сўмга сотиш нархида ҳар бир литридан 1416 сўм зарар кўрилади. Бу ерда таннархга таъсир этадиган омил маҳаллий хомашёнинг етишмаслиги ҳамда нефть маҳсулотларини импорт қилиш заруратидир...
Қайд этиш лозимки, автобензин дизель ёнилғиси учун ҳозирги кунгача амалда бўлган нархлар «BRENT» маркали нефтнинг нархи жаҳон бозорида бир баррелига 62 АҚШ доллари бўлган вақтда белгиланган эди. Айни вақтда бир баррель нефтнинг нархи тахминан 80 АҚШ долларигача ўсган».
8 триллион сўмлик қарз
«2017 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 8 триллион сўм «умидсиз» қарзлари, шу жумладан, «Ўзтрансгаз» АЖнинг 7,5 триллион сўм ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 0,5 триллион сўм қарзлари кечиб юборилди.
Шунингдек, табиий газ истеъмолчиларга 1000 куб. метри ўртача 289,7 минг сўмдан сотилмоқда. Аслида истеъмолчиларга етказиб бериш харажати ҳисобга олинганда унинг ишлаб чиқариш таннархи 612,8 минг сўмга тўғри келади. Шундай қилиб сотилаётган газнинг ҳар 1000 куб. метридан компания 323,1 минг сўм тўғридан-тўғри зарар кўрмоқда».
«Нарх-навонинг ошиши ҳеч қачон одамларга ёқмаган. Масалан, ноннинг нархини бундай олиб қараганда оширмадик, балки эркинлаштирдик. Буни халқ тушуниб етяпти...
Ресурсларнинг ҳақиқий қиймати билан тарифлар ўртасидаги ўрнатилган улкан фарқни ҳеч қайси нуқтаи назардан оқлаб бўлмайди. Бунинг устига, амалиётда кўриниб турганидек, тарифларнинг пастлиги адо бўлмайдигандек туюладиган қимматбаҳо, лекин арзон ресурсларни назоратсиз, ўйламай сарфлашга олиб келяпти.»
P.S. Нима учундир чет давлатлар билан солиштирилганда энергия ресурслари баҳосининг ўша ердаги аҳоли ўртача ёки минимал иш ҳақи билан қанчалик мутаносиб эканини биздаги аҳвол билан қиёслаш доимо ёддан кўтарилади. Умид қиламизки, молия вазирлиги энергия ресурслари нархини ошириш масаласи кўтарилганда, қачондир республикамиздаги минимал иш ҳақи ёки ўртача ойлик маош миқдорини ҳам ҳисобга олишади.
Мутахассис тавсия этади: Шўрланишга қарши самарали восита
🕔16:39, 11.12.2025
✔26
Фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва кимё саноати ишлаб чиқаришининг жадаллашуви шароитида экология ва гидроэкология муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Саноат қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил
ЭКОСТИКЕР Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?
🕔16:31, 11.12.2025
✔26
Бунинг аҳамияти, тартиби ва нархлар...
Шаҳар марказида эрталабки тирбандлик…
Батафсил
«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?
🕔11:03, 04.12.2025
✔47
Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди
Батафсил