Давр нафаси      Бош саҳифа

ОРЗУЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНДИ

Ўрта мактабни тугатгач, тикиш-бичишни ўрганиш учун техникумга кирдим. 1978 йил эди ўшанда. У пайтларда ҳар бир вилоят марказида битта-иккита техникум бўларди.

ОРЗУЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНДИ

Қиз боланинг у ерга ҳар куни қатнаб ўқиши, албатта, осон бўлмаган.   

Тикувчиликни ўрганиш учун қирқ-эллик чақирим йўл босиб, ўқишга қатнаш бугун жуда ғалати туюлиши мумкин. Фақат малакали чеварлар ишлайдиган тикув цехи ва фабрикаларидан бошқа жойда қўлига нина ушлаган кимса бўлмаган давр учун бундай ҳолат табиий ҳисобланарди. Ўша кезлари техникум биз учун кўпчиликнинг қўли етмайдиган жуда баланд жой эди. Техникумга боролмаган синфдош-дугоналарим менга ҳавас қилиб, баъзилари ҳатто кўз ёш тўкиб қолгани эсимда. Яна озгинадан сўнг ҳар бир қишлоқда камида биттадан шундай илмгоҳлар очилиши у кезларда биз учун худди эртакдай гап эди-да!

Техникумдан сўнг туманимиз марказидаги цехда ишлай бошладим. Қиладиган ишим кун бўйи чокдан қолган ортиқча матони кесиб чиқиш эди. Тикув машинасида ўтириб, ўзим мустақил равишда бирор кийим тикиш бир ярим йил давомида мен учун  орзулигича қолаверди...

...2001 йилда туманимизда маиший хизмат касб-ҳунар  коллежи очилди. Катта қизим ўн бир йиллик мактабни тугатган бўлса ҳам касб-ҳунар ўрганиши учун ўша коллежга ўқишга қўйдик. Бир йил ичида қўли гул чеварга айланиб, уйда буюртма асосида кийим тика бошлади. Унга ҳавас қилиб, сингиллари ҳам шу коллежда таълим олишди. Ҳозир учала қизим ҳам бинойидек тикувчи. Ҳаммасининг ўзига яраша тикиш-бичиш ва тўқишдан саводи бор.

Авваллари техникумни битирган аёлларга соҳаси бўйича иш топилмаса, қишин-ёзин колхозда ишларди. Уйда бирон ҳунар қилишга, уч-тўрт кийим тикиб, бозорда сотишга имкон йўқ эди. Ҳозир қизлар қўлидаги ҳунари билан бир оилани обод қиляпти.

Келиним тиббиёт коллежида ўқиган. Ҳозир у бизнинг оилавий шифокоримиз. Хонадонимизда катта-ю кичикнинг соғлиғига ғамхўрлик қилиб туради. Уни кўриб, оддийгина коллеж битирувчисининг кўпчиликка нафи тегаётганидан хурсанд бўламан.  

Коллеж-лицейлар эндигина ташкил қилинган пайтлари баъзилар қиз бола ўқиб нима қилади, барибир унинг кўп вақти уйда ўтади-ку, дейишган эди. Кейин қарашса, коллеж-лицей болани фақатгина ўқитиб қўявермасдан, камида икки-учта ҳунарли қиларкан. Коллежни битиргандан кейин ҳам ҳар бир ёшга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, ҳатто ўзи мустақил равишда фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиляпти. Шунинг орқасидан бугун ҳали йигирмага ҳам тўлмаган йигит-қизларимиз ишбилармон, тадбиркор, фермер сифатида ўз хўжалигини бошқаряпти.

Сирдарёлик ўн саккиз яшар қизча фермер бўлиб катта муваффақиятларни қўлга киритгани ҳақида эшитиб ҳайрон қолдим. Биз ёшлигимизда бундай нарсаларни хаёлимизга ҳам келтиролмаганмиз. Шуларни ўйласам, техникумни битирган йилим тикувчилик цехида ўзимга бириктирилган алоҳида тикув машинам бўлишини орзу қилганим эсимга тушаверади.           

  Муяссар ИСМОИЛОВА,

меҳнат фахрийси




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔63

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔192

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔183

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар