Саломатлик      Бош саҳифа

КОХЛЕАР КИМЛАРГА БЕПУЛ?

— Кохлеар имплантация операцияси  кимларга бепул қилинади?

Нодира ФАЙЗИЕВА, Бухоро

 

— Туғма ва орттирилган эшитиш заифлиги нуқсони оқибатида бола эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлиши мумкин. Бундай вазиятда энг яхши ечим — кохлеар имплантация операциясидир, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ­Дилором АҲМЕДОВА. — 2014 йилдан бошлаб марказимизда ушбу амалиёт йўлга қўйилди. Ҳукуматимиз ёрдами билан ҳар йили 100 кохлеар имплантат сотиб олинмоқда. Кохлеар имплантация операцияси бемор бола 5 ёшга тўлгунига қадар бепул амалга оширилади. Ушбу жараён ҳам бир қанча босқичдан иборат: 5 ёшга тўлмаган бемор боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кохлеар имплантат сўраб мурожаат қилгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузган махсус комиссия вазиятни ўрганади. Бунда ҳар бир болага индивидуал ёндашилади. Беморда имплантатга нисбатан қарши кўрсатмалар бор-йўқлиги, сурдопедагогик хулоса инобатга олинади. Болага имплантат ўрнатиш лозим деб топилса, битта кохлеар имплантат бепул ўрнатилади.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар