Иқлим      Бош саҳифа

Ош пишгунча мумтоз ашула

Пиёлани тўнтариб кўрдик, қатиқ тўкилмади. Бундай қатиқни фақат Қизилтепа туманидаги Зармитан қишлоғида кўргандим...

Ош пишгунча мумтоз ашула

Бир вақтлар Машраб, Фурқат, Чустий, Муқимий, Усмон Носир, Ғафур Ғулом сингари оташнафас шоирларнинг қадами теккан Чустда тайёрланадиган ошнинг довруғи дўппи ва пичоқ сингари машҳур.

Водий халқи хўп ажойиб-да! Уч-тўрттаси йиғилса, албатта, чойхонада ош тайёрлашга киришиб кетади. Шу баҳона ичакузди ҳангома-ю, аскиялар айтиб, маза қиладилар. Бундай мароқли ҳордиқ иш унумига, кайфиятга ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, бу борада Наманганнинг Чустидаги Мавлоно Лутфуллоҳ истироҳат боғи ва зиёратгоҳига (маҳаллий халқ бу ерни Камарсада боғи дейди) тенг келадигани йўқ. Негаки, баҳаво ва сўлим гўшада икки юздан ортиқ сўри бор. Улар доим меҳмонлар билан гавжум. Боғда дарахтлар сероб. Уларнинг шохига илинган тўрқовоқларда бедана сайрайди. Кўрпача тўшалиб, болишлар қўйилган сўрилардан бирига ўтирганингиз ҳамон, патнисда қайноқ кўк чой, қатиқ, қанд-қурс келтиришади. Қизиқишимиз устун келиб қатиқ солинган пиёлани тўнтариб кўрдик, тўкилмади. Мен шу вақтгача бундай қатиқни фақатгина Навоийдаги Зармитан қишлоғида кўргандим.

— Меҳмонлар, энди ош тайёр бўлгунга қадар мумтоз ашулаларимиздан тинглаб турасизлар, — деди-да, чойхоначи зипиллаб нари кетди. Бу орада ҳофиз тор чертиб ашулани бошлаб юборди. Оҳанг сеҳрига маст бўлиб, катта лаганга сузиб келинган ошни ҳам пайқамай қолдик. Жуда мазали чиқибди, бир дона гуручини ҳам қолдирмай, паққос туширдик. Айтишларича, ошнинг мазали ва иштаҳани қитиқловчи бўлиб тайёрланишининг сири бу ернинг сувида экан. Илгари зиёратгоҳда йигирма тўртта булоқ бўлган, дейишади. Бугун улардан атиги ўнтаси сақланиб қолган. Масалан, Чустнинг Варзик қишлоғидаги бобо чинорлар бир ярим минг ёшда бўлса, Биби она зиёратгоҳидаги ўнта булоқнинг ёши тахминан қирқ минг ёшда экан. Суви қулоқ, бурун оғриғида даво дейишади. Мазкур булоқ сувининг таъми ва тузилиши билан Мавлоно Лутфуллоҳ зиёратгоҳидаги булоқлардан қайнаб чиқаётган сувга ўхшар экан.

Энди яна Камарсадага қайтсак. Сўрилари кўплиги билан Фарғона водийсидаги бирорта чойхона унга тенг кела олмас экан. Барча сўрилар миллий руҳга мос жиҳозланган, қўл меҳнати маҳсули Чуст дўпписи, пичоқлари бир жойга тўпланиб, ажойиб коллекция яратилган. Шунинг учун бу ерга Франция, Италия, Хитой, Қашқар, Россия ва бошқа юртлардан сайёҳлар келиб туради. Уларни кўпроқ девзирадан дамланган ош ва гул навлари ҳамда ўзбекона урф-одатлар қизиқтирар экан. Бу гал ҳам қозон атрофида уймаланиб турган сайёҳларга дуч келдим.

Дарвоқе, бу маконда ҳар йили гул байрамини, гуручлар кўргазмасини ўтказиш одат тусига кирган. Хуллас, водийнинг Мавлоно Лутфуллоҳ зиёратгоҳидан улкан таассуротлар билан қайтдик.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар