Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилБеҳини барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Ундан тайёрланадиган мураббо ва шарбат эса қишда заифлашган организм учун айни муддао.
Ушбу мева таркибида 12 фоиз қанд, 5 фоизга яқин органик кислоталар, эфир мойлари, пектин ва ошловчи моддалар, C витамини, темир, фруктоза, глюкоза, мис, калций тузлари, бўёқ моддалар бор. Ушбу меванинг шифобахш хусусиятлари кўп бўлгани боис халқ табобатида кенг қўлланиб келинган.
Хусусан, беҳи шарбати астма, юрак, сариқ, ҳиқичоқ, қорин оғриғи касалликларида ниҳоятда фойдали. Бундан ташқари, беҳидан дармонсизлик, камқонлик, йўтал, меъда ва буйрак касалликларини даволашда ҳам фойдаланилган. Ибн Сино беҳи мевасидан тайёрланган дамламани йўғон ичакнинг яллиғланишини даволашда, шираси билан астма, қон тупуриш ва қайт қилишни тўхтатишда, чанқоқ ҳамда мия оғриғини қолдиришда ишлатган.
Беҳи уруғи билан узум шарбатининг қайнатмаси камқонлик, ичбуруғ касалликларини даволашда яхши таъсир кўрсатади. Шунингдек, беҳидан турли ширинликлар тайёрланади ҳамда озиқ-овқат саноатида консервалар ишлаб чиқарилади.
Эслатма!
Беҳи ошқозон яраси бор кишиларда ичак ва юмшоқ қобиқда спазмни юзага келтириши мумкин.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил