Муносабат
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилЭндигина 22 ёшга кирган Зиёвуддин Илҳомиддинов ҳали оила қуриб, рўзғор ташвиши гарданига тушмасидан енгил пул топиш пайини кўзлаб, энг қабиҳ йўллардан бирини танлади.
Доимий иши ва даромади бўлишига қарамай хомхаёлларга берилган Зиёвуддин 50 минг сўмлик купюрани компьютер ҳамда рангли принтер ёрдамида қалбакилаштиришга уриниб, қайсидир маънода бунинг уддасидан ҳам чиқди.
— Уйимдаги компьютер ва принтер ёрдамида тахминан 1,5 миллион сўм атрофида 50 минг сўмлик купюрани тайёрладим, — дейди З. Илҳомиддинов. — Олмалиқ шаҳрига бориб, дўконларга ўтказдим. Кейин Фаррух Тожибоев ҳам мендан пул сўради, унга ҳам иккитасини бердим.
Ёлғоннинг умри қисқа, ҳаром эса ҳалолга ярамайди. Зиёвуддин буни кўп ўтмай содир бўлган бир воқеа сабаб англаб етди.
— Бир куни машинада автоҳалокатга учрадим, — дейди у. — Шундан сўнг қилган ишимнинг хатолигини тушундим ва ярим тунда ёнимда қолган барча купюраларни ёқиб юбордим.
Тез орада Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор хатти-ҳаракатлар натижасида сохта пул ясаган шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддага кўра, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.
Фазлиддин Бозоров:
Марказий банк департаменти директори:
Сохта пулни ҳақиқийсидан ажратиб олиш осон. Жумладан, пулдаги сув белгиси, қиялик бурчагига қараб ҳаракатланадиган ҳимоя ипи, тасвирларнинг бўртиб туриши ва арканинг тагида оқ рангли бўёқда босилган Ўзбекистон Республикасининг харитаси орқали тезда аниқлаб олиш мумкин. Банкнотнинг пастки қисмидаги нақшда яширин тасвир мавжуд бўлиб, бу лотин ёзувидаги UZ сўзидан иборат. Бу ҳам маълум қиялик бурчагида бемалол кўринади. Компьютер ва принтер воситаси орқали ушбу элементларни кўрсатиш имконияти мавжуд эмас.
Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази материаллари асосида тайёрланди.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилТабиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
БатафсилКуни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил