Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилКузнинг шифобахш меваларидан ҳисобланган анорни минг дардга даво дейишади. Унинг нафақат меваси, балки пўсти ҳам турли касалликларга малҳам сифатида қўлланилади.
Анор камқонликдан азият чекаётганларга айни муддао. У қондаги қизил қон таначалари, яъни гемоглобинни оширади.
Анорни истеъмол қилганда қон босими дарров меъёрига тушади, жигар тозаланади, ортиқча суюқлик чиқиб кетади, чунки мева сийдик ва сафро ҳайдовчи таъсирга эга ва организмни тозалайди.
Пўсти асаб тизими яхшиланиши, юрак ўйноғи, жигар ёғ босишининг олдини олади. Иш ёки уйдаги муаммолар туфайли асабийлик, юрак сиқилиши, ҳаловатсизлик, қўл титраши, кайфиятнинг ўзгариб туриши, мадорсизликда ҳам фойда беради. Шунингдек, анор терининг сўлғинлиги, майда ажинларни бартараф қилгани учун косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Ундан турли хилдаги кремлар, гель ва лосьонлар тайёрланади.
Ҳафтада 2-3 марта наҳорда 2 ошқошиқдан анор шарбатидан ичиш эса инсульт ва инфаркт хавфини камайтиради. Кексаларда учрайдиган Алцгеймер касаллигида ҳам хотирани мустаҳкамлайди.
У, айниқса, ҳомиладорликнинг илк ойидаги токсикозда ёрдам беради. Бунинг учун анорни сиқиб, шарбатини озроқ газсиз минерал сув билан аралаштириб ичиш лозим. Чунки ошқозон касалликларига мойил инсонларда анорнинг шираси гастритни келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида қўл-оёқлар шишида чойга яримта анор сувини сиқиб, новвот қўшиб ичилса, малҳам бўлади.
Малҳам тайёрлаш
Сурункали чарчоқ, ҳолсизлик ҳолатларида: 1 дона анор пўсти ярим литр сувда 10 дақиқа қайнатилиб, асал қўшиб ичилади. Қайнатмани сариқ касаллигидан кейинги тикланиш даврида ҳам ичиш мумкин.
Харид пайти меванинг йириклигига, пўсти қуруқ-юпқа ва доғларсиз бўлишига аҳамият бериш лозим. Уни салқин ва қуруқ жойда 2-3 ҳафтагача сақлаш мумкин.
Эслатма! Ушбу мевани гипертония билан оғриган беморлар меъёрида истеъмол қилганлари маъқул. Турли ичак касалликлари билан оғриган беморларга анор шарбати тавсия этилмайди.
Шаҳзода ЖАЛИЛОВА,
Ўзбекистон давлат табиат музейи илмий ходими
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил