Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилФуқаро бирор бахтсиз ҳодисадан азият чекса, унга кўрилган зарарни фақат суғурта компаниясигина тўлаб беради.
— Бу фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини англаб бораётганидан далолат, — дейди «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти менежери Азиз РАСУЛОВ. — Улар кундалик ҳаётда суғуртанинг нафини кўряпти. Масалан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида компания томонидан 7400 га яқин суғурта даъволари кўриб чиқилиб, улар бўйича жами 26,5 миллиард сўмдан ортиқ суғурта қопламаси тўлаб берилди.
— Кўрилган зарар учун тўланган энг кўп маблағ қанчани ташкил этган?
— Аслида суғурта ҳодисаси юз берганда мижозларнинг даъволарини имкон қадар тез кўриб чиқиб, мол-мулки ёки соғлиғига етган зарарни муддатида қоплаб бериш компания фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бундан анча йиллар илгари мамлакатимизда фаолият юритаётган бир корхонага саккиз миллион долларлик суғурта қопламаси тўлаб берилган. Яқинда сайёҳларни бахтсиз ҳодисалардан ҳимоялаш мақсадида суғурталаш тури жорий этилди. Мақсад уларнинг соғлиғи ва мулкини бахтсиз ҳодисадан асрашдир.
— Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда суғурта тўлови қандай амалга оширилади?
— Йил охирига қадар барча ҳудудларда интернет-дўкон иш бошлайди. Ҳозирча фақат пойтахтда ишламоқда. Автомобилда бахтсиз ҳодисага учраганда етган зарар миқдори 5-10 миллионни ташкил этса, ана шу зарарни йўл патруль хизмати ходимлари аралашувисиз компаниянинг ўзи тўлаши чоралари кўрилмоқда.
Улуғбек ЖУМАЕВ
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил