Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Мультфильм — овунчоқми?

Ҳаётни кичкинтойларга қандай кўзгу орқали кўрсатяпмиз!

Мультфильм — овунчоқми?

Онгини нима билан суғоряпмиз?

Мультфильм томоша қилаётган болаларни ҳеч кузатганмисиз? Ёки «Мен Кунг Фу Пандаман» дея ҳайқираётган кичкинтойлар садоси сизнинг ҳам қулоғингизга чалинганми? Айтаверсак, бундай саволлар ­бисёр. Келинг, масаланинг асосий томонига ўтсак. Мультфильм ўзи нима? У қандай дунёки, болаларни шунчалик сеҳрлаб қўйган? Масалан, телефондаги ҳамсуҳбатининг гаплари муҳим бўлган оналар учун мультфильм — бу овунчоқ. Негаки, бола суҳбатга ҳалақит бермаса бўлди. Яна кимлар учундир тарбия. Мен ҳам одамлар фикрига қизиқдим, улар билан ўртоқлашдим. Менинг диққатимни ўзига тортган фикр: «Мультфильм — ҳаётнинг болаларга мослаштирилган кўриниши». Демак, бугун телевизор орқали узатилаётган, митти қалб эгаларини ўзига ром қилган мультфильмлар ҳаётни кичкинтойларга қандай кўзгу орқали кўрсатяпти? Ижобийми ёки салбий?

Ёшлигимда «Анпанман» номли мультфильмни кўрганим ёдимда. «Анпанман, сенсан бизнинг қаҳрамон», — деган қўшиқ оғзимиздан тушмасди. Мультфильм лейтмотивига айланган бу қўшиқда бизга ўрнак бўладиган яхшилик тимсоли Анпанман  гавдаланган эди. Миниман образини болаларча ёмон кўрардик. Шунингдек, биз ҳали-ҳануз севиб кўрадиган «Зумрад ва Қиммат» ҳам шундай мультфильм сирасига киради. Аммо ҳозир-чи? Телевизор қаршисига тўпланган болалар қайси мультфильм қаҳрамонига тақлид қиляпти деб ўйлайсиз? Бугун кичкинтойларни ўзига жалб қилган «Болажон» телеканалининг лейтмотивига айланган мультфильмлар бормикан? 

Бир куни опам ишга эрта кетгани учун жиянимни боғчага олиб бориб қўйишимни илтимос қилди. Жияним эса телевизордан кўзини узмай, «мультфильм қачон тугаса, кейин бояман боғчага», дея хархаша қилади. Жиянимни бунчалик ўзига боғлаган сеҳрни топиш ниятида мен ҳам қизиқиб томоша қилдим. Эфирга узатилаётган бу мультфильм машиналар ҳақида эди. Номи эса «Чақмоқ Маквин». Тезкор пойгалар ва хавфли тўқнашувлар саҳналарига бой бу мультфильмдан болалар кимга тақлид қилиши ёки нимани ўрганиши мумкин экани ҳақида ўйланиб қолдим. 

Суҳбатига ёки юмушларига ҳалақит бермаслиги учун, кичкинтойларни «Болажон» каналига боғлаган, азиз оналар, фарзандингиз тафаккурига қандай озуқа бераётганингиз ва у буни қандай ҳазм қилаётганидан хабардормисиз?

 

Муҳиба ИСМАТУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔142

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔235

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔335

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 142    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 235    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 335    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 450    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 644    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар