Экоолам      Бош саҳифа

ЎСМИР ЁЗДА ИШЛАБ ПУЛ ТОПСА...

— Ўғлим бу йил коллежнинг биринчи курсини тугатди. Ўқиш вақтида харажатлари учун унга ҳар куни пул бериб турардик. Ҳозир таътилда.

ЎСМИР ЁЗДА ИШЛАБ ПУЛ ТОПСА...

Уйда бўлгани учун пул бермаяпмиз. Шунгами, ишлайман деб оёқ тираб олган. Бир-икки ўртоқлари билан туман марказидан иш ҳам топибди. Қанча қаршилик қилмайлик, ҳар куни кечқурин дастурхон бошида шу масалани кўтаради. Нима қилишгаям ҳайронмиз... Энди 16 га кирган бола бўлса...

Умида АКБАРОВА,

Ғиждувон тумани

— Мустақил равишда ишлаб, пул топишга бўлган қизиқиш барча ўсмирга хос, — дейди Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи Дилором ­САЪДУЛЛАЕВА. — Сиз «энди 16 га кирган бола», дея тасвирлаган ўсмир ўзини асло бола ҳисобламайди. Ўсмирнинг ишлашига, одатда, учта сабаб бўлади: берилаётган чўнтак пулидан қаноатланмаслик, ота-онасидан ҳар куни пул олишга уялиш (чунки у ўзини вояга етган шахс деб билади!), ўртоқларининг ишлаши. Шунга мувофиқ, катталар ҳам ўсмирнинг ишлашига ҳар хил муносабат билдиради. Хўш, балоғат бекатидаги фарзанднинг меҳнат қилиб, пул топиши яхшими ёки ёмон?

Албатта, бунинг кўплаб яхши томонлари бор. Ишлаш истаги билан чиққан ўсмир ўзига жавобгарлик ва масъулиятни олишга тайёрлигини кўрсатади. Меҳнат қилиб, пул топган болагина пул сарфлашни, уни қадрлашни, тежаб ва режалаб ишлатишни билади. Келажакда бирор касб танлашда ҳам ўсмирликда йиққан тажрибаси асқатиши мумкин. Одамлар билан мулоқот қилишни ўрганади. Энг муҳими, ишлаган ўсмир бекорчи бўлмайди ва ўз-ўзидан ёмон одатлар, безориликлардан узоқлашади. Вақтни тўғри тақсимлаш кўникмаси шаклланади. Оила бюджетига ҳам бундан фойда бўлиши аниқ. Масалан, ёзги таътилда ишлаб топган пулига ўсмир ўқув қуроллари, кийим-бош олиши мумкин.

Танганинг иккинчи томонига қарасак, ишлаётган ўсмирда ёмон томонга ўзгаришларни ҳам кўришимиз аниқ. Биринчидан, бугун уч соат ишлаб 10 минг сўм топган ўсмир, олти соат ишлаб 20 минг топишга уринади. Пулга қизиқиб, кўпроқ ишлашга ҳаракат қилаверади. Таътилда ишлаб пул топган бола, ўқув йили бошлангандан кейин ҳам ишлагиси келаверади. Булар ўсмирнинг ўқиши ва соғлиғига зиён етказмай қолмайди. Иккинчидан, шундоқ ҳам катталарга ички эътирози ортиб бораётган ўсмир ишлагач, ўзини буткул мустақил, вояга етган шахс ҳисоблаб, ота-она назоратидан чиқишга ҳаракат қила бошлайди. Бу эса ўсмир ва ота-она ўртасида янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради.

 Ўсмир учун иш топиш жуда масъулиятли вазифа. Бунга ота-она ва ўсмир биргаликда ҳаракат қилгани маъқул. Иш қизиқарли, қонуний ва саломатлик учун хавфсиз бўлиши шарт! Ўзингиз топиб берган иш орқали фарзандингизнинг янги ҳамкасблари, раҳбарларини танийсиз ва яширин назорат ҳам қилиб борасиз. Фарзандингиз ҳунармандга шогирд тушиб, ҳам ишлаб, ҳам ҳунар ўрганиши мумкин. Энг муҳими, ишдан мақсад фақат пул топиш эмас, тажриба, билим орттириш бўлмоғи лозим.

Айрим ота-оналар ўсмирни «қўлида пул турмайди», деб маошини ўзлари олиб йиғадилар. Тўғри, ота-она фарзанди манфаатини ўйлаб, топган пули бесамар кетмаслиги учун шундай қилади. Лекин пул топишни билган одам, сарфлашни, йиғишни ва тежашни ҳам ўрганиши лозим. Фарзандингизда шундай кўникма пайдо бўлиши учун маошини ўзи ҳисоб-китоб қилишига имкон беринг.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар