Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилАмударё ва Сирдарёга сув берадиган Помир ҳамда Тянь-Шань музликлари қанчага эриганини биласизми?
Сўнгги вақтларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар теграсида кўп гап-сўзлар бўлмоқда. Ёғингарчиликлар камайиб, ҳаво ҳарорати кўтарилиб бормоқда. Маълумотларга кўра, юртимиздаги Сирдарё ва Амударё сингари дарёлар манбаи — Помир ҳамда Тянь-Шань музликлари йигирма, ўттиз фоиздан кўп миқдорда эриган.
— Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт ва Атроф-муҳит бўйича дастурлари ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг «Ўзбекистонни яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш» қўшма лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлардан мақсад аҳолининг хабардорлигини оширишдир, — дейди «Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури» лойиҳаси раҳбари Улуғбек ДЕДАБОЕВ. — Бугунги кунда «Ўзгидромет» ҳамда лойиҳа кўмагида маҳаллий ташкилотлар томонидан иқлим ўзгаришига мослашиш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, жумладан, чўлланиш ва ерлар деградацияси жараёнининг олдини олиш, табиий офатлар хавфини бошқариш тизимидан фойдаланиш масалалари каби ўнта лойиҳавий ғоя устида иш олиб борилмоқда.
— Яшил иқлим жамғармасининг асосий вазифаси нимадан иборат?
— Жамғарма фаолияти атмосферага чиқариладиган газ ажратмалари миқдорини камайтириш, глобал иқлим ўзгаришига барқарорликни ошириш учун иқлимий молиялаштиришни рағбатлантиришга йўналтирилган. Биргина 2014 йилда унинг бошланғич капитализацияси 10 миллиард АҚШ долларидан ошиқни ташкил этган. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, атроф-муҳитга чиқарилаётган саноқсиз чиқиндилар, демографик ўсиш, автомобилларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши, ҳавонинг ўртача ҳарорати ортиши, ўрмонлар билан қопланган ер майдонларининг қисқариши ва бошқа қатор омиллар иқлим ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида содир бўлган кучли тўзонни олайлик. Шамол Орол денгизи тубидаги тонналаб туз-қумларни учирди. Оқибатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига салбий таъсир этди.
— Бундай салбий ҳодисаларининг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
— Аслида бу ҳодиса табиатнинг иши. Уни олдиндан аниқлашнинг сира иложи йўқ. Шундай бўлса-да, тегишли мутахассислар бу борада кузатиш ва изланиш олиб бормоқда. Шунингдек, одамлар билан учрашганда уларга дарахтзорларни кўпайтириш, атрофга зарарли чиқинди ташламаслик, сувни ифлослантирмаслик сингари масалалар тушунтириляпти.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил