Экология      Бош саҳифа

Хонадон йилига қанча энергия тежаши мумкин?

Электр қувватидан тежаб фойдаланиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур жараёнда, айниқса, светодиод лампаларининг ўрни беқиёс.

Хонадон йилига қанча энергия тежаши мумкин?

Бу лампалар электрни кам сарфлаши ҳамда узоқ ишлаши билан истеъмолчиларга манзур. Шунинг учун ҳам мамлакатимиздаги аҳоли хонадонларининг қарийб 25-30 фоизи ана шундай чироқлардан фойдаланмоқда.

— Аслида мавжуд электр қувватидан оқилона фойдаланиш қатор омилларга амал қилишни тақозо этади, —  дейди ­«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи ­Дадажон ИСОҚУЛОВ. — Булар сирасига ўрнатилган электр энергиясини қабул қилувчи ускуналарнинг технологик жараёнларга нисбатан тўғри танланганлиги ва бугунги замон талабига жавоб бериши, эскирган ускуналардан воз кечишни келтириш мумкин.

— Электр, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?

— Ўтган тўққиз ой давомида инспекция назорати остида «Ўзбекэнерго» АЖ тасарруфидаги 105 та объектда назорат тадбирлари ўтказилди. Мазкур текширишлар натижасида 2925 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Техника қоидаларини писанд этмай, ўз билганича иш олиб борган 52 та бригада иши тўхтатилди. Инсон ҳаёти учун хавфли бўлган 203 дона электр ускунаси тармоқдан узиб қўйилди. Қонунбузилишига йўл қўйган мансабдорлардан 51 нафарига чоралар кўрилди.

— Бир хонадон йил давомида қанча электр энергиясини тежаши мумкин?

— Битта хонадон бир йилда ўртача 400 кВт/соат электрни тежаб қолиши мумкин. Албатта, бир қарашда, рақам катта эмас. Лекин 400 кВт/соатдан ҳар бир хонадон тежаса, республика бўйича 1,8 миллиард кВт/соатни ташкил этади. Бу электр энергияси билан Жиззах ёки Сирдарё вилоятларини бир йил давомида таъминлаш мумкин. Баъзида телефонимизни қувватлантиргандан сўнг ҳам, қувватлантиргични электрдан узиб қўймаймиз. Аслида бу нотўғри. У барибир токни ўзига тортиб олаётган бўлади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔63

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔122

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 63    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 122    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 142    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар