Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБугун оилаларда эркакларнинг ўрни камайиб кетаётгандай назаримда. Аёлларнинг ҳуда-беҳуда дийдиёлари ортиқча исрофгарчилик, сарф-харажатларга сабаб бўлаётганини эркак жимгина кузатиб туриши мумкинми?
Водий томонларда қиз чиқаришни эслатиб ўтиш жуда ҳам ўринли, деб биламан. Зеро, муаммонинг нуқтаси мана шу бўлса керак. Қиз фарзандли бўлиши билан унинг сепини йиғишни бошлайдиган бизнинг халқимиз бу борада жуда ҳам ўзиб кетди. Куёв томон ҳам ўз масъулиятини унутди шекилли, барча сарф-харажатларни келин томонга ағдариб қўйди. Куёвнинг бошдан-оёқ тўрт фасллик кийимидан тортиб, то уй жиҳозлари-ю уч ёки тўрт хона уйни безатиш ҳам келиннинг зиммасида ҳозир. Бу қандай ҳолат бўлди? Наҳот, йигитларимиз оила масъулиятини эсдан чиқарган бўлишса?
Энди бир тасаввур қилиб кўринг! Агар икки ёки уч қизи бор инсон тўй қилмоқчи бўлса, умрини чет элда пул топиш билан ўтказишга тўғри келмоқда. Ота-она фарзандига тарбия бериш ўрнига қизи учун чет элнинг мебелини қиламан, деб куну тун ишлашига тўғри келмоқда. Натижада фарзанд тарбиясига эътибор камаймоқда.
Бу ҳолатда фақат аёлларни айблаш ноўрин, албатта. Қарс икки қўлдан чиқади. Аёлларимиз бу борада ишбилармонлик қилишлари, сарф-харажатни камайтириш учун келишувга эришишлари, бўлажак қайноналар эса қиз фарзанд ўстирганни қийин аҳволга солмаслик учун ҳаракат қилишлари жуда ҳам зарур.
Фарзанд учун энг муҳим нарса бу унинг тарбияси, хулқ-атвори, ҳаёси экани, шубҳасиз. Ота-оналар қизларига мана шу нарсаларни сеп қилиб беришса, бундан ортиқ бахт-саодат бўлмаса керак.
Темурбек АДҲАМЖОНОВ
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил