Саломатлик      Бош саҳифа

Парҳез — натижа эмас

Кўпчилик аёллар озишнинг энг самарали йўлипарҳезни танлашади. Парҳез натижа бериб озишади-ю, аммо удан кейинги қоидаларга амал қилмай яна тез кунда вазн тўплашни бошлашади. ​​​​​​​

Парҳез — натижа эмас

Парҳез якунлангани билан ортиқча вазнга қарши кураш ҳали тугамайди. Энди меъёрни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиш лозим. Чунки шунча пайт керак бўлган озиқавий қувватни организм қаердан бўлса ҳам тиклаб олишга интилади.

Кучли назорат

Парҳез — овқатланишдаги турли бефойда одатларимизни ўзгартириш учун яхши имконият. Чунки ундан кейин ошқозонимизга тушаётган егулик миқдори камаяди ва ўз вақтида овқатланишга одатланамиз. Натижада эса ошқозон кичраяди. Агар яна аввалги кўринишингизга қайтишни истамасангиз, тановул қилаётган егулигингиз миқдорини назорат қилишдан тўхтаманг.

Шошилманг

Овқатланишдан олдин сиз учун керакли ва емасангиз ҳам бўлаверадиган маҳсулотларни ажратиб олинг. Маълумотларга қараганда, шошилиб овқатланадиганлар тўқлик ҳиссини кечроқ сезишар экан.  Яхши чайналмаган егулик эса ошқозонни янада зўриқтиришда давом этади.

Ошқозонни оч   қолдирманг

Баъзи аёллар парҳезни овқатдан чекиниш деб тушунишади. Аммо бу нотўғри қараш. Кам-камдан тез-тез ейилган таом сизга ноқулайлик туғдирмайди. Шуни унутмангки, одам оч қолганда мияга «хабар» келади ва ошқозон егулик сўрайди. Шундай пайтда овқатланмаслик ошқозон ўзини ўзи «ейиш»ига олиб келади.

Юқори кайфият

Гўшт, музқаймоқ, шоколад ёки ёқтирган маҳсулотлардан ўзингизни бутунлай чеклаб қўйманг. Чунки бундай маҳсулот сизга ёқади ва уни тановул қилганингизда кайфиятингиз кўтарилади. Бунда фақат меъёрга амал қилсангиз бас!

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар