Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОЛАГА ТЕЛЕФОН КЕРАКМИ?

Ҳали мактабга бормаган жиянимнинг қобилиятини кўриб, ҳайрон қоламан. Маълумотни жуда тез ўзлаштириб олади.

БОЛАГА ТЕЛЕФОН КЕРАКМИ?

Масалан, дадасининг сўнгги русумдаги қўл телефонининг у ёғидан кириб, бу ёғидан чиқади. Бу ускунанинг вазифаларини мен яхши тушунмас эканман. «Шуни ҳам билмайсизми?» деб жияним мени масхара қилади.

Ўйлаб қарасам, ҳозир бу ёшдаги болаларнинг ҳаммасида сўнгги русумдаги қўл телефони бор. Эрта-ю кеч шундан бўшамайди. Бири тинмай ўйин ўйнаса, бошқаси ижтимоий тармоқлардан чиқмайди.

Болага қўл телефони олиб бериш шартмикан? Уларга бунинг нима кераги бор? Аввало, қўл телефонининг соғлиқ учун зарари бир талай. Бу мослама айни билим, тарбия олиш ёшидаги боланинг вақтини ўғирламаяптими? Эҳтимол, ота-онага ҳурматсизлик, ахлоқсизликнинг бир учи шунга бориб тақалар?

Тўғри, катта ёшлиларнинг эҳтиёжи учун қўл телефони керак. Аммо мактабгача ёшдаги ёки мактабга энди қадам қўйган боланинг бунга эҳтиёжи йўқ-ку. Синфдошининг қўлида шундай зўр нарсани кўрган бола ота-онасига шунақасидан олиб берасиз, деб туриб олиши аниқ. Боласини ҳеч кимдан кам бўлишини истамаган сахий ота эса, ҳеч иккиланмай фарзандининг жажжи қўлига телефон тутқазади.

Айрим ота-оналар: «Болаликдан техникани яхши тушунса, бунинг нимаси ёмон?» деб ўйлашади.

Бир тасаввур қилайлик: кунини телефон ўйнаш билан ўтказадиган бола мактабга бориб, дарсда ижтимоий тармоқдаги янги дўстлари, улар билан ёзишмаларини гапириб берадими? Кейин унга мактабдан «Энг қиммат телефон эгаси» деган фахрий ёрлиқ бериладими? Ёки улғайиб, касб эгаллаш вақти келганда қўлидан фақат телефонда ўйин ўйнаш келадиган, миясида эса, телефон дастурлари рўйхатидан бошқа маълумот бўлмаган ўспирин қаёққа боради?

Телефондан меъёридан ортиқ фойдаланиш боланинг соғлиғи, одоб-ахлоқ, тарбияси учун зарарли. Хусусан, психологларнинг айтишича, хотира ва кўриш қобилиятининг пасайиши, уйқу бузилишига олиб келади. Энг ёмони болакайлар телефонга муккасидан кетиб, на билим олади ва на ҳунар эгаллайди.

Дунёда тўрт миллиарддан ортиқ одам қўл телефондан фойдаланади. Унинг энг кўп салбий таъсири ўн икки ёшгача бўлган болаларда кузатилган. Сабаби улар фаол ривожланиш даврида бўлишади. Бу даврда улар нимани одат қилса, кейин уни бир умр йўқотолмаслиги мумкин.

Ҳамкасбим айтиб берган эди:

— «Ўн икки ёшли қизим қимматбаҳо телефон олиб беришимни сўради. Унга рад жавобини бердим. Қизим эса, агар олиб бермасам, уйдан кетиб қолишини айтиб, ўжарлик қилиб туриб олди. Ниҳоят, қизим билан «битим тузиш»га эришдим. Қимматбаҳо телефон ўрнига ўзи хоҳлаган тўгаракка аъзо бўлишига рухсат бердим. Таклифимга базўр рози бўлди. Дастлаб менинг қистовим билан чолғу асбоби чалишни ўргатувчи тўгаракка дарсга қатнади. Кейин секин-аста ўзида ҳам қизиқиш уйғонди. Мана, орадан бир йил ўтмай, икки хил чолғу асбобининг созандасига айланди. Ҳали яна бир нечта чолғуни чалишни ўрганмоқчи».

Ҳар бир ота-она фарзандини болаликдан фойдали машғулот билан шуғулланишини назорат қилиши керак. Бу орқали боланинг келажагини белгилаб берган бўлади. Қўл телефони ҳаётни енгиллаштиришга хизмат қилувчи воситалардан бири. У ҳаётнинг мазмунига айланиб қолмаслиги учун эртароқ ҳаракат қилиш керак, деб ўйлайман.

Сайдулла АСҚАРОВ,

Тошкент вилояти




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар