Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган «Scopus Award — 2018» тақдирлаш маросимида йил давомида илмий-тадқиқот билан шуғулланган олимларимиз ўртасида тўққизта номинация бўйича қуйидаги ғолиблар аниқланди:
«Йил олими» — Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);
«Энг сермаҳсул олий таълим муассасаси» — Ўзбекистон Миллий университети;
«Тадқиқотларда эришган улкан натижаси учун» — Ўзбекистон Фанлар академияси;
«Йилнинг энг муваффақиятга эришган олий таълим муассасаси» — Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
«Йил кашфиёти» — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
«Йил кутубхонаси» — Самарқанд давлат университети;
«Илм ривожига қўшган ҳиссаси учун» — Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
«Энг ёш олим» — Мираббос Хўжамбердиев;
«Йил олимаси» — Шаҳло Турдиқулова.
Scopus Award мукофоти — жаҳоннинг нуфузли илмий мукофоти бўлиб, Elsevier компаниясининг дунё миқёсидаги ташаббуси саналади. Мукофот олимларнинг сермаҳсул фаолиятини рағбатлантириш, зиёлилар мавқеини кўтариш ҳамда ёшлар ўртасида илмий фаолият билан профессионал шуғулланишни оммалаштиришга қаратилган.
Ўз мухбиримиз
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил