Қурилиш соҳасида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири бу — цемент.
Бугунги кунда республикамиз ички бозорини маҳаллий цемент билан барқарор таъминлаш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда: янги заводлар қурилиб, мавжудлари модернизация қилиняпти. Шундай бўлса-да, кейинги пайтларда қўшни давлатлардан цемент импорти сезиларли даражада кўпайган. Нима учун?
— Ўзбекистонга цемент импортининг ошиши мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари билан боғлиқ, — дейди «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бўлим бошлиғи Ўткир Турдиев. — Масалан, 2017 йилда юртимизда 11 миллион 300 минг квадрат метр янги тураржой қурилган бўлса, жорий йилда мазкур кўрсаткич янада ошиши кутилмоқда. Бу — биринчи сабаб. Иккинчидан, цемент ишлаб чиқаришда айни пайтда мавжуд қувватлар етарли эмас. Ҳисоб-китобларга қараганда, 2018 йилда цементга талаб 12,5 миллион тоннани ташкил этди. Гарчи республикамиздаги жами қувват 13 миллион тонна бўлса-да, булар ҳали тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли, жорий йил 9 миллион 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариш кутилмоқда. Қолган 3 миллион тонна четдан импорт қилинади. Аммо бу вақтинчалик. Яқин йилларда тармоқ корхоналари тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, импортга ҳожат қолмайди.
— Четдан импорт қилинган цемент ўзимизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники билан солиштирганда сифати бирмунча юқори дейишади. Шундайми?
— Заводларимизда худди қўшни давлатларники каби сифати юқори цемент ҳам ишлаб чиқарилади. Масалан, Қизилқум ва Бекободда. Айни пайтда эса Оҳангаронда бунга тамал тоши қўйилди. 2020 йилдан бошлаб бу ерда юқори ва махсус маркали цемент ишлаб чиқариш бошланади.
— Айни пайтда маҳаллий ва импорт цементнинг нархи неча сўм?
— Жорий йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, маҳаллий корхоналар ишлаб чиқарган бир тонна цементнинг ўртача биржа нархи 476,2 минг сўмни ташкил этмоқда. Агар таққосласак, бу шу йил январь ойидаги нархдан 26,2 фоиз паст. Импорт қилинган цементнинг айни кунлардаги баҳоси эса тоннасига тахминан 510 минг сўм атрофида бўлмоқда.
Ўз мухбиримиз
Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож
🕔13:25, 20.07.2026
✔35
Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.
Батафсил
Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи
🕔13:22, 20.07.2026
✔36
Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил
Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?
🕔13:16, 20.07.2026
✔35
Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.
Батафсил