Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилДавлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди. Ҳужжатга кўра ерлар эндиликда қуйидаги мақсадларда олиб қўйилиши мумкин:
► эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;
► автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
► мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжларига;
► халқаро шартномалардаги мажбуриятларни бажариш;
► фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
► аҳоли пунктлари бош режаларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш ҳолларида.
Қарорга кўра, эндиликда ерлар олиб қўйилганда, у ердаги биноларни бузишдан олдин мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим. Фақатгина шундан кейин бинони бузиш мумкин бўлади.
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали
маълумотлари асосида тайёрланди.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил