Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилТошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Университет қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган;
2019-2020 ўқув йилида университетда бакалавриатнинг «Архитектура», «Электротехника» ва «Қурилиш инжиниринги» таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.
Қарор билан университет фаолиятини йўлга қўйишда қуйидаги тартиб белгиланди:
■ 2019-2020 ва 2020-2021 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар — Ўзбекистон фуқаролари учун улар университетни тамомлагунига қадар Давлат бюджети ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида давлат кўмаги тақдим этилади (контракт юридик шахслар — салоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно);
■ давлат кўмаги тақдим этилган университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида ихтисослиги бўйича камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.
Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Аджу университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Банк-молия академиясида Аджу университетининг магистратура мутахассисликларида бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби очилади.
Университетга 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб кўп тармоқли клиника, илмий-тадқиқот лабораториялари ва диагностика марказига эга тиббиёт факультетини белгиланган тартибда очишга рухсат берилди.
Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Аджу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил