Иқлим      Бош саҳифа

Айдаркўл — Қизилқум денгизи

Ўтган аср бошларида  «Катта тузли кўл», «Тузкон», деган номлар билан юритиб келинган Айдаркўлни бугунги кунда кўпчилик Қизилқум денгизи дея таърифлайди.

Айдаркўл — Қизилқум денгизи

Улкан денгизни ёдга солиб юборадиган мовий кўл йилдан-йилга эни ва бўйига кенгайиб боряпти. Шу сабаб кўпчилик уни «Оролнинг укаси» ҳам дейди. Илгаридан бир-биридан унча узоқ бўлмаган Арнасой, Тузкон ва Айдар кўллари мавжуд. 1969 йили қиш ниҳоятда серёғин бўлиб, баҳорда қўшни Қозоғистоннинг Чордара сув омборига Сирдарёдан қуйиладиган обиҳаёт кўпайиб, уни тоширган ва сувнинг йигирма беш минг кубометрдан зиёдроғи Арнасой кўлига оқизиб қўйилган. Табиийки, бунча сув атиги ўн минг гектардан сал зиёд ҳудуддаги кичик кўлга сиғмай, уни кенгайтириб, Айдаркўл билан бирлаштирган. Айнан ўша йили Айдаркўл ўрнидаги бутун-бутун овуллар, қўра-қўтон ва қўй, йилқи уюрлари сув остида қолиб кетди.

Айдаркўлда сув лиммо-лим бўлиб, қирғоқларидан тошай деб турарди. У орқали Чордарадан оққан сув бу кўлни ҳам тошириб, Тузкон кўли билан бирлаштирган. Шу тариқа учта кўл ягона Арнасой тизимига айланган. Бугунги кунда икки юз ўттиз минг гектар майдонни эгаллаган кўлга дренаж ва зовурларнинг оқова сувлари ҳамда Оқбулоқ ва Қили ариқларининг зах сувлари ҳам келиб қўшилади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бир маҳаллар жуда машҳур бўлган қадимги тузкон тор бўғоз Айдаркўл билан қўшилганини билиб оламиз. Аслида мазкур Тузкон Жиззах вилоятидан 50-60 чақирим шимоли-ғарбда, Нурота тоғ тизмаларининг бир тармоғи — Писталитоғдан беш-ўн чақирим шарқда жойлашган. Узунлиги йигирма етти, эни ўн уч чақиримга чўзилган кўл воҳани туз билан таъминлаб турган. Икки юз минг пуд туз Бухоро амирлигига сотилган. Тузли тоза балчиқлар соғлиқ учун фойдали бўлган. Маҳаллий халқ ундан даво топган. Буни қаранг, бугунги кунда ҳам Сирдарёдан обиҳаёт олиб турадиган Чордара сув омбори вақти-вақти билан ўз сувларидан Айдаркўлни ҳам баҳраманд этиб турар экан. Табиий қудратдан яралган кўлнинг қулочи тобора кенгайиб, сатҳи, узоқ-узоқларга қадар чўзилиб бормоқда. Бир учи Жиззахнинг Арнасойи ҳудудидан бошланса, иккинчи бир учи қўшни Навоий вилоятининг Нурота, Конимех туманларининг поёни йўқ яйловларига қадар бориб етади.

Айдаркўл қирғоғида туриб қуёшнинг заррин нурларининг ялтираб, кўзни олаётганига узоқ тикилишни ёқтираман. Катта сувлик инсонга улкан куч бағишлайди. Сув бироз шўр, тахир. Шунинг учун бу сув экин-тикинга ярамайди. Улкан кўл устида балиқлар ирғишлаб сакраши, қушлар чуғур-чуғур этиб осмону фалакда чарх уриши кишига бир олам завқ-шавқ улашади. Руҳиятингиз осойишта тортиб, асабларингиз дам олади. Ҳатто, бир гал қирғоқдаги қумлоқда она жайрон болаларини қаторлаштириб эргаштириб юрганига ҳам гувоҳ бўлганман. Бўри, тулки, шоқол, бургут, турна, лайлак, тасқара сингари  ҳайвону қушлар ўз насибасини, ризқини топиб ейди. Айдаркўл кўпдан-кўп жониворларни боқади, қорнини тўйғизади.

Кўлнинг ичкарисидаги оролчалар, қамишзор ва тўқайзорларда  тўнғиз, қуён, бўрсиқ каби ҳайвонлар, қирғовул, каптар, ўрдак, лойхўрак сингари ноёб паррандалар кўп учрайди. Сув спорти, қармоқда балиқ овлаш, туяда сайр қилиш, кўп каютали катер, бир неча моторли қайиқда сузиш, қумга кўмилиб даволаниш истагида юрган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар у ердан аримайди. 

Кўлда табиий қора балчиқ сероб.  Ундан ўтган аср бошларида боболаримиз расамади билан фойдаланиб келган экан. Боболар удумига содиқ қолган бир неча сиҳатгоҳлар ҳам бугунги кунда кўлдан олинаётган ана шу қора балчиқ ёрдамида  беморларни даволаяпти.

Хуллас, Айдар — Арнасой кўллар тизими жойлашган ҳудудларда бўлиб, унинг бир ёни кўл, бир ёни чўлга туташиб кетган сўлим ва ораста масканларини кезсангиз, кўнглингиз равшан тортади.  

 

Улуғбек Жумаев




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар