Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилРеспубликамизда муҳим саналар, байрамлар олдидан Президентимизнинг маҳкумларни кечириш, уларни афв этиш фармони яхши бир анъанага айланиб бормоқда. Бу борада, яъни билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкум ўзини афв этиш учун қаерга, кимга мурожаат этилади, унинг тартибини тушунтириб беринг.
Қаҳрамон БОЗОРОВ,
Ғаллаорол тумани
Ўзбекистон Республикаси суди томонидан судланган ҳар қандай шахс давлатимиз раҳбари томонидан инсонпараварлик нуқтаи назаридан афв этилиши мумкин. Бу борада Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия кўмаклашади.
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкум томонидан Президент номига ёзилади. Шунингдек, қонунда илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс (орган) томонидан ҳам киритилиши мумкин эканлиги белгиланган. Бунда илтимоснома бошқа шахс (орган) томонидан берилганда афв этилиши сўралаётган шахснинг ёзма розилиги бўлиши керак.
Вояга етмаган шахснинг фойдасини кўзлаб илтимосномани Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси қўзғатиши кўзда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси ҳам муайян судланган фуқаронинг афв этиш ҳақида масала қўзғаши мумкин.
Афв этиш ҳақидаги илтимоснома судланган шахснинг жазони ижро этиш ёки ҳукмни ижро қилувчи муассаса маъмурияти томонидан рўйхатга олиниб, унга лозим бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли тартибда расмийлаштириб, Афв этиш масалалари бўйича комиссияга юборилишини таъминлайди.
Илтимоснома Афв этиш масалалари бўйича комиссия томонидан қуйидагича ҳал қилинади:
• илтимоснома рад этилса, маҳкум хабардор қилинади;
• илтимоснома маъқулланса, Ўзбекистон Республикаси Президентига маҳкумни афв этиш юзасидан таклиф киритилади.
Афв этиш Президент томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
— асосий ва ўталмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этиш;
— жазодан шартли озод қилиш;
— умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ёки ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қисмини енгилроқ жазога алмаштириш;
— судланганликни олиб ташлаш.
Президент маҳкумни афв этишга қарор қилса, бу ҳақда Фармон қабул қилади. Фармон ижро қилиш учун жазони ижро этиш идорасига, маълумот тариқасида Олий судга ва назорат учун Бош прокуратурага юборилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил