Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилИстеъмолга яроқсиз бўлиб қолган, сифатсиз, муддати ўтган маҳсулотлар харидорнинг ғазабини келтиради. Шунинг учун яқиндан бошлаб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга киришилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарини ишига тўсиқ бўлиб келаётган кўпгина муаммога узил-кесил нуқта қўйиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрь куни эълон қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Хўш, ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишига нима туртки бўлди?
— Айни паллада кўплаб ишлаб чиқариш қувватлари ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Ҳожикариев. — Шундай бир шароитда лойиҳа ташаббускорлари учун божхона расмийлаштирувида сертификатлаштириш жараёнларини соддалаштириш лозим. Эндиликда ўлчаш воситаларини хорижий давлатларнинг сертификатлари асосида республикага олиб киришга рухсат берилди. Айнан бир турдаги маҳсулотнинг ижобий синов натижалари қабул қилинган ҳолда, у такрорий синовлардан ўтказилмайди.
— Божхона расмийлаштирувида сертификатлаштириш учун талаб этиладиган муддат қисқардими?
— Бу муддат ўртача ўн кундан 2 кунга қисқартирилди. Бунинг фойдасини тадбиркорлар қисқа вақтда сеза бошлади.
— Ҳозирда халқаро стандартлар ҳиссаси қанча?
— Халқаро стандартларсиз ривожланишни тассавур этиб бўлмайди. Ана шу ҳолат инобатга олиниб, миллий стандартларнинг уйғунлашув даражасини кескин оширишни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланиб, 2021 йилга қадар 47 фоизга етказиш белгиланди.Бу — икки йил ичида қарийб етти мингта ҳужжат қайтадан кўриб чиқилади деганидир. Сўнгги ўн йил ичида бор-йўғи уч ярим мингта стандарт қабул қилинган, холос.
— Замонавий лабораториялар ҳам барпо этиладими?
— «Йўл харитаси»да саноат тармоқлари истиқболларини инобатга олган ҳолда, янги халқаро синов усулларини жорий қилиш учун 24 миллион долларлик халқаро молиявий институтлар ва инвесторлар маблағларини жалб этиш кўзда тутилган. Биргина 2019-2020 йилларда лабораторияларга 17,5 миллиард сўмлик ускуналар келтириш кўзда тутилган. Тўққизта лабораторияга халқаро даражадаги мақом берилади.
Тағин бир гап. Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги автополигонда автомобилларни тўлиқ синовдан ўтказадиган лаборатория иш бошлайди.
Улуғбек Жумаев,
«Оила даврасида» мухбири
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил