Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЖамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.
Жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясидан Марғилон шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар – Матлубахон Абдураҳмонова ва Абдумалик Эрматовнинг ўз сайлов округларидаги фаолияти эътирофга лойиқ.
Депутатлик фаолиятининг бош мезони аҳоли билан доимий мулоқот қилиш ва муаммоларни жойида бартараф этишдир. Шу мақсадда ҳар икки халқ вакили томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
17 йиллик муаммо 15 кунда ҳал этилди
Депутат Матлубахон Абдураҳмонова аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш билан бирга, йиллар давомида тўпланиб қолган мураккаб масалаларга ҳам ечим топмоқда. Жумладан, «Узумзор» МФЙ аҳолисини 17 йил давомида қийнаб келган Марғилонсой дамбаси атрофидаги чиқиндилар муаммоси депутатнинг қатъий аралашуви билан атиги 15 кун ичида тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек, Аҳмад Яссавий ва Тўралар кўчалари кесишмасидаги тўсилиб қолган анҳор масаласи ҳам сессияда кўтарилиб, 10 миллион сўмлик маблағ эвазига катта ҳажмдаги қувурлар ётқизилди. Натижада Марғилон шаҳри ва Қўштепа тумани ҳудудларига обиҳаёт етиб бориши қайта тикланди.
Депутат бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Чилонзор» маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофини суғориш тизимидаги нуқсонларни ўрганиш, мактаб ўқувчилари учун хавфсиз йўл ташкил этиш ҳамда анҳорга оқаётган чиқинди сувларни тўхтатиш борасида ҳам жонбозлик кўрсатмоқда. Ушбу самарали хизматлари учун у партия Марказий Кенгаши томонидан «Энг яхши партия ташкилоти» йўналишида муносиб тақдирланди.
Мурожаатлар ижроси – назоратда
Депутат Абдумалик Эрматов ҳам ўз сайлов округида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда фаоллик кўрсатмоқда. Ҳудудлардаги йўл-инфратузилмаси, тозалик ва ободонлаштириш ишлари унинг диққат марказида. Хусусан, «Қиргули» маҳалласидаги неча йиллардан буён таъмирталаб бўлган кўча депутат ташаббуси билан тўлиқ асфальтлаштириб берилди.
Шунингдек, ҳар икки депутат томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этиб келинмоқда.
Халқ вакилларининг бу каби жонкуярлиги фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, ҳудудлардаги ижтимоий ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Аҳоли дардини тинглаш ва муаммоларга ечим топиш йўлидаги бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилади.
Баҳромжон МАДУМАРОВ,
ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши бош мутахассиси
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил