Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ўқувчи чет тилини қачон қизиқиб ўрганади?

Ҳозир чет тилларини билиш энг долзарб масалалардан биридир. «Тил билган — эл билади», деб бежиз айтилмаган.

Ўқувчи чет тилини қачон қизиқиб ўрганади?

Хорижий тилларни ўқитишни биргина мамлакатимиз миқёсида олсак, у ҳатто, мактабгача таълим муассасасидан бошлаб ўргатилади. Бу яхши албатта. Ёш авлодга чет тилларини чуқур ўргатиш, жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдалана оладиган мутахассисларни тайёрлаш, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашишига хизмат қилади.

Албатта, болани чет тилига қизиқтириш осон масала эмас. Шу боис бугунги кунда чет тилларини ўқитишнинг турли интерфаол усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Янги йўналишлар пайдо бўляпти. Бунда ҳар бир мутахассиснинг ўз йўли, ўқитиш усули мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мен ҳам чет тилларидан дарс беришнинг янги усулларини жорий этишга ҳаракат қилдим.

Бу йўналишда бир неча ўқитувчи билан суҳбатлашиб, уларнинг усуллари билан танишдим. Хусусан, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 229-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфларига инглиз тилидан дарс берадиган Вазира Жўраеванинг ўқитиш йўналишини ўргандим. Бундан ташқари, Самарқанд вилояти Иштихон тумани 76-сонли умумий ўрта таълим мактаби чет тили ўқитувчиси Солиева Моҳигулнинг  дарсларни қандай кўринишда олиб бораётгани тўғрисида билдим. Олинган маълумотлар, изланишлар натижасида ўзимнинг янгича ўқитиш усулимни ишлаб чиқиб, уни амалиётда қўллаб кўришга муваффақ бўлдим. Ва айтиш керакки, бу ўз натижасини берди.

Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларига чет тилини ўргатишда, асосан, ўзлари хоҳлаган тарзда олиб бориш, яъни уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш мақсадга мувофиқ. Шу аснода ўз тажрибамда қуйидаги синов ўқитиш усулларини қўллаб кўрдим.

Биринчидан,  болалар телеканал орқали бериладиган турли мультфильмларга қизиқиши баланд. Демак, дарс жараёнида ҳам инглиз тилини мультфильм тарзида, видео ролик шаклида олиб бориш, янги сўзларни ўргатишда қаҳрамонлардан фойдаланиш яхши самара беради. Иккинчидан, ўқувчилар қизиқарли ўйинлар ўйнашни хуш кўради. Шуни тажрибада қўлласак, боланинг ўзи турли сўзларни варақчаларга ёзади ва бошқаларга уни ҳаракатлар орқали кўрсатиб беришга интилади. Қолганлар эса ёзилган сўзни топишга ҳаракат қилади. Бу — энг самарали усуллардан бири. Учинчидан, чет тилини ўқитиш жараёнида «мусиқа терапияси»дан ҳам фойдаланиш фойдадан холи бўлмайди. Дарс жараёнида сокин мусиқа янграб тургани айни муддао. Қўшиқ сўзларини ўрганиши ва куйлаши орқали болаларнинг талаффузи тўғри ривожланиб боради.

Кейинги усул — ўзлари қизиққан йўналиш бўйича дарс жараёни олиб бориш. Бунда кимдир математикага, кимдир расм чизишга қизиқади. Математикага қизиқадиган болалар учун турли мисоллар чет тилида келтирилади ва уларни ўрганаётган тилида гапириб бажаради. Расмга қизиқадиган ўқувчиларга эса ўзи ўрганган янги сўзлар расми чизиб берилади. Шу каби кўринишларда болада иккала қобилият ҳам ривожлантириб борилади.

Хулоса қилиб айтсак, чет тилларини ёш авлодга тез ва самарали усуллар билан ўргатишни йўлга қўйган ҳолда ёшларимизни, келажак авлодни жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини, юксак марраларга эришиши ва ривожланган давлатлар билан фаол мулоқотга чиқиши учун зарур чора-тадбирларни илгари сурамиз. Зеро, хорижий тилларни ўргатишда янги усуллардан кенг фойдаланиш замон талабидир. Ўқитиш технологияларини ривожлантириш долзарб масала экан, бу жараённинг ривожланиб бориши, янги усулларнинг пайдо бўлиши давом этаверса, бундан фақат ютамиз.

 

Азимжон АЛЛАНАЗАРОВ,

ЎзДЖТУ роман-герман факультети талабаси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔115

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔224

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔320

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 115    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 224    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 320    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 439    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 630    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар